Янгиликлар

Хитойнинг “ниқоб дипломатияси”

1383

Коронавируснинг кутилмаганда катта миқёсда тарқалиши сабаб кўпгина давлатларда тиббий ускуналар, ниқоблар ва тестларга эҳтиёж ортди. Хитой ўзидаги карантин тизимидан аста-секин чиқиб, ёрдам қўлини пандемияга дуч келган Европа, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига чўзмоқда. Тўғри, ўз кўмагини АҚШ, Россия ва Европа Иттифоқи ҳам бермоқда. Бироқ, Пекиннинг саховати кўпчиликни сергак тортишга ундамоқда. Шунингдек, айрим мутахассислар фикрича, Хитойнинг “ниқоб дипломатияси” Ғарбда унга нисбатан танқидларни камайтиришга асло туртки бўлолмайди.

26 мартдаги Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Ло Чжаохуэй баёнотига кўра, Пекин ҳозирда 83 давлатга шошилинч равишдаги ёрдамини, жумладан тест олиш учун тўпламлар ва ниқобларни таклиф этиб, қўлидан келганча кўмак кўрсатишга, пандемияга қарши курашнинг Хитой тажрибаси билан ҳам бўлишишга тайёрлигини билдирган.  

Шу билан бир қаторда, экспертлар таъкидлашича, Хитойдаги автократик жамиятга хос унсурлар, яъни касалликни илк давридаги беркитиш натижасида вирусни бутун дунёга тарқаб кетгани, касалланганлар ва ўлим ҳолатларидаги миқдорий кўрсаткичлар атайлаб пасайтирилиши каби ҳолатлар Пекиннинг дунёдаги имижига узоқ йиллар давомида салбий таъсир этади. Европа Иттифоқининг ташқи сиёсий масалалар бўйича вакили Жозеф Боррел ҳам Иттифоқ аъзоларини Хитойнинг бундай “юмшоқ кучи” (soft power) ортида геосиёсий мақсадлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. 

ЕИ доирасида қарорларнинг  бюрократик босқичлари туфайли тез ва оператив тарзда қабул қилинмаслиги, Италия ва Испанияда авж олган пандемияга қарши курашдаги сусткашлик, тарафкашлик, Иттифоқнинг бундай фавқулодда ҳолатларга тайёр эмаслиги каби масалалар аъзо-мамлакатлардаги евроскептикларнинг позициясини янада мустаҳкамлаши мумкин. Яқинда Италияда ўтказилган сўровномада 88% италияликлар коронавирус даврида ЕИ уларга етарли даражада ёрдам кўрсатмаяпти, деб ҳисоблаши қайд этилди. Ундан ташқари ЕИга аъзо бўлиш фойдасиз деганлар ўтган йили ноябрда 47% ташкил этган бўлса, шу кунларда мазкур кўрсаткич 67% га кўтарилган.

Ҳукумат билан бир қаторда Хитойнинг йирик компаниялари кўрсатаётган ёрдам ҳам баҳсларга сабаб бўлмоқда. Мисол учун, “Huawei” ўтган ҳафта Голландияга 800 мингта ниқобни тақдим этган. Таҳлилчилар бунга альтруизм сабабми ёки шу йилнинг июнь ойида Амстердамда бўлиб ўтиши режалаштирилган 5G телеком бўйича ким-ошди савдоси туфайлимикин деган таҳминларни илгари сурмоқдалар. “Alibaba” асосчиси Жек Ма эса 2 миллион ниқобни Европа мамлакатларига, Африкага 1,1 миллион тест тўпламлари, 6 миллион ниқоб ва 60 мингта тиббий ҳимоя костюмларини ҳайрия қилишни бошлади. 

Умуман олганда “ниқоб дипломатияси”нинг ўзига хос жиҳатларидан бири унинг оммавий тарздаги услуби ва мамлакатдаги элиталарнинг ҳайрихоҳлигига эришиш, янги тиббиёт ва бошқа биотехнологияларни бериш орқали узоқ муддатли қарамликка маҳкум этишни кўзда тутади. Фикримизча, қисқа муддатда Пекиндан ёрдам олган давлатлар унинг ҳиссасини қадрлашсалар-да, узоқ муддатда унинг ҳатти-ҳаракатлари, жумладан инсон ҳуқуқлари, технология ва қарз тузоқлари ҳукуматларни доимий хавотирда ушлаб туради.

Мумтозбегим Закия

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳнинг байтини бирга обод қилайлик!

379 16:00 05.06.2020

Пандемия туфайли тожикистонликларга 40 доллардан тарқатилади

182 15:30 05.06.2020

Қозоғистон президенти коронавируснинг иккинчи тўлқинидан огоҳлантирди

459 00:30 05.06.2020

“Қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифадаги ҳудудлар рўйхати янгиланди

1923 00:00 05.06.2020

Москвалик шифокорлар умидини узган Абдулҳай бобо коронавирусдан тузалиб кетди

766 21:00 04.06.2020

Масжидлар фаолиятига рухсат берилган “яшил” ҳудудлар рўйхати

7989 12:25 04.06.2020
« Орқага