Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хивадаги халқаро форумда Шавкат Мирзиёевнинг мактуби ўқиб берилди

341

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган «Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро форуми бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Хива шаҳрида ўтказилаётган ушбу халқаро форум ишида дунёнинг кўплаб давлатларидан келган олимлар, экспертлар, шарқшунос ва манбашунослар, тарихчилар иштирок этмоқда.  
Форум аввалида давлатимиз раҳбарининг иштирокчиларга йўллаган мактуби Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов томонидан ўқиб эшиттирилди.  

«Тинчликпарвар ислом дини билан боғлиқ бой ва ноёб меросни илмий асосда ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ҳақида кенг ва яхлит тасаввур уйғотиш, улар билан халқимиз ва жаҳон жамоатчилигини кенг таништириш йўналишида кенг халқаро миқёсда динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни йўлга қўйиш масаласи мамлакатимиз етакчиси томонидан ҳаётга жорий этилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар, элпарвар, маърифатпарвар ташаббусларда доим устувор аҳамият касб этган», — дейилади ЎзА хабарида.

Шунингдек, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаш масаласи давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида бўлиб келаётгани таъкидланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда йирик калибрли пулемёти бўлган жанговар модул ишлаб чиқилди

900 13:05 28.10.2021

Тошкент Москвани муҳожирларни ишга жойлаштиришни енгиллаштиришга чақирди

389 18:05 27.10.2021

Ўзбекистондан Тожикистонга автобус қатнай бошлади

430 17:35 27.10.2021

Нажот қалъаси

412 13:09 27.10.2021

Қочқинларга ёрдам: Япония Афғонистон ва унинг қўшниларига маблағ ажратади

296 11:20 27.10.2021

Ўзбекистон НАТО билан ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори

306 09:05 27.10.2021
« Орқага