Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳофиз Ибн Башқул ал-Қуртубий

1364

Имом, ҳофиз, фақиҳ, тарихчи Абулқосим Халаф ибн Абдулмалик ибн Масъуд ибн Мусо ибн Юсуф ибн Даҳа ибн Дака ибн Наср ал-Ансорий ал-Хазразий ал-Андалусий, лақабли Ибн Башқул ал-Қуртубадо ҳижрий 1414 йилда туғилган.

Ибн Башқул ёшлигидан илмга қизиққан. У илк сабоқларини фиқҳ олими ва Қуръон тиловати билимдони бўлмиш отаси Абу Марвондан олган. 

Кейинчалик Абулқосим ибн Башқул Кордова ва Севиляда таҳсил олди, лекин Андалусияни тарк этмади ва Машриқнинг кўплаб уламо ва шайхларидан ижоза (илм етказиш учун рухсат) олишга муваффақ бўлди.

Ибн Башқулга биринчилардан бўлиб ижоза берганлардан бири Абу Бакр Яҳё ибн Халаф ибн Закариё ал-Фиҳрий ал-Қутубийдир. Шунингдек, у Кордовада Моликий фақиҳи ва қозиси бўлган Абу ал-Валид ибн Рушд ал-Кабир (ҳижрий 520 йилда вафот этган) каби бошқа олимлардан ҳам таҳсил олган. Унга Абу Али Ҳусайн ибн Муҳаммад (ҳижрий 514 йилда вафот этган) ҳам ижоза берган.

Ибн Башқул Севиляга кўчиб ўтгач, Абу Бакр ибн ал-Арабий (вафоти ҳижрий 543 йил), Абу Баҳр ибн Ос ва Абу Муҳаммад ибн Аттобдан таҳсил олди, уларни Ибн Башқул ўзининг энг азиз шайхи деб билган. Севиля уламоларидан Абу Али Ас-Сафодий уни ижоза бериш учун танладилар. Ибн Башқул машриқлик кўплаб олимлар билан ҳам алоқада бўлган.

Ўз вақтида Севиляда Абу Бакр ибн Арабий ўрнига Ибн Башқул қози этиб тайинланган эди. Бироқ, у бу лавозимда узоқ турмади ва тез орада ўз дарсларига ва китоб ёзишга қайтди. Ибн Башқул ҳадис илми бўйича шу қадар кенг билимга эга эдики, Ибн ал-Аббор уни Қордовадаги ҳадис масалалари бўйича "сўнгги далил" деб атаган. У ўз ватани тарихи бўйича ҳам кенг билимга эга бўлган. У Андалусия тарихини шу қадар яхши билганки, бу соҳада тарихчилар орасида тенги йўқ эди.

Ибн Башқул кўплаб шогирдларга сабоқ берган, улар кейинчалик кўзга кўринган олимларга айланган. Унинг машҳур шогирдларидан бири имом ва ҳофиз Ибн Хайр (ҳижрий 575 йилда вафот этган) бўлган.

Шунингдек, у таниқли олим ҳофиз ибн ал-Қанторий (ҳижрий 561 йилда вафот этган), имом, муҳаддис, Марокаш қозиси Ибн Баки ибн Муҳаллод (ҳижрий 625 йилда вафот этган), кўзга кўринган олим, ҳадислар силсиласи бўйича мутахассис Ибн Асарражга дарс берган.

Имомларнинг Ибн Башқулга ҳурматини билиш учун Ибн ал-Абборнинг у ҳақидаги сўзларини ўқиш кифоя: “У Кордовадаги ҳадислар силсиласи бўйича мутахассислар ишининг давомчиси бўлган, у зот ҳадисларнинг ривоятлари (талқин ва нақл қилиш силсилалари) ҳақида кенг билимга эга бўлган, бунга алоҳида эътибор берган. У ўзи айтган ва етказган ҳар бир гапи учун ўзи далил бўларди, ўзи атган гапларга аввало ўзи эргашарди”. 

Ибн Башқул Андалусиянинг қадимий ва янги тарихини, айниқса Кордова тарихини яхши биладиган ҳофиз, воиз эди. У катталардан эшитган ҳикояларини кичикларга етказди, ўзи буюк олимлар ва оддий одамларни тинглади, китобларда жуда кўп фойдали билимларни тўплади. У шайхларидан илм олаётганда тўрт юздан ортиқ китоб мутолаа қилишга муваффақ бўлган.

Ибн Башқул билимли имом ва ҳофиз бўлгани, ижодида ҳам камолотга эришганидан далолат берувчи улкан ва қимматли илмий мерос қолдирган. Ибн Башқул қолдирган асарлар ва битиклар сони борасида олимлар ихтилоф қилганлар. Ибн ал-Аббор илм-фаннинг турли соҳаларида элликта асар ёзганини айтади. Бу асарларни Заҳабий ўзининг “Тазкира” китобида ҳам эслатиб ўтган. Ибн Башқул китобларининг аксарияти ҳадис илмига, таржимаи ҳолларни ўрганишга, айниқса, ҳадис ривоятларига бағишланган.

Ибн Башқулнинг энг машҳур асари унинг икки жилддан иборат “Китоб ас-сила” китобидир. У бу китобни Ибн Ал-Фарзийнинг "Тарих уламо ал-Андалус" асарига қўшимча сифатида ёзган. Унда Ибн Башқул кўплаб Андалусия олимларининг таржимаи ҳолларини, жумладан, отасининг таржимаи ҳолини тўплаган. Бу китоб Ибн Башқулнинг энг муҳим асарларидан бири ҳисобланади.

Унинг замондошларининг кўпчилиги бу асарнинг қадр-қимматини англаб, уни ҳеч бир фақиҳ китобсиз қила олмайдиган китоб деб билишган. Ибн Башқул бу қимматли китобни ҳижрий 534 йилда тугатган.

Шунингдек, Ибн Башқул «Ал-ғавомиз ва ал-мубҳамат мин ал-асмо» номли жуда муҳим асар ёзган. Кўп олимлар бу китобни ўқишга ундаган, китоб қайта нашр этилган ва одамлар ҳозиргача ундан фойдаланиб келмоқда. Бу китоб машҳур ҳадис ровийларининг таржимаи ҳолларини жамлаган энциклопедиядир. 

Ибн Башқулнинг қаламига мансуб ҳадис илмига оид яна бир китоби бор — "Ал-Фаваид ал-мунтаҳаба мин ар-риваяти ал-мустағраба". Бу ягона жилд йигирма қисмдан иборат бўлиб, ҳадис илмига оид фойдали билимларни ўз ичига олган китоб ҳисобланади.

Бу асарлардан ташқари Ибн Башқул “Ал-Мустағисина биллаҳи таъала”, “Муъжам аш-шуюҳ”, “Зикр ман рав ал-Муваттаъан Молик”, “Ал-Маҳосин вал фазоил фи маърифати улама ал-афозил, "Аз-Зиядат ъла китаб ал-Истидрақ", "Зуҳҳад ал-Андалус ва имматуҳа", "Куззат ал-Қуртуба", "Ахбор Ибн Муборак", " “Ахбор ал-Аъмаш”, “Ахбор ибн Ваҳб” ва бошқа муҳим китоблар ҳам ёзган:

Узоқ умр кўрган, эзгу амалларга бой, самарали ҳаёт кечирган Ибн Башқул раҳимаҳуллоҳ ҳижрий 578 йил (1183 йил) рамазон ойида 83 ёшида Кордова шаҳрида вафот этди. У Кордова қабристонида, Имом Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳнинг шогирди бўлган Имом Яҳё ибн Яҳё ибн Касир ал-Лайсий қабри ёнига дафн этилган.

Абдулқодир Маҳмуд тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда зилзила сабабли 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди!

358 07:30 07.02.2023

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1013 22:25 06.02.2023

Иккинчи хотин бўлиш айбми? 

1556 20:05 06.02.2023

Ўзбекистон жойлашган минтақада кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжудми? — ФВВ хабари

1262 19:36 06.02.2023

Россия ва Эрон Татаристонда дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

477 18:10 06.02.2023

Муфтий ҳазратлари Туркия халқига ҳамдардлик билдирди

566 17:41 06.02.2023
« Орқага