“Хоҳлаган сурангни ўқи, фақат шу икки оятни ўқима”

12:50 13.01.2019 7201

Амирлардан бири узоқ тиловат қиладиган имомнинг орқасида намоз ўқир эди. Бир куни амир уни одамлар олдида койиб, “Ҳар ракатда фақат бир оят ўқийсан!” деб буюрди.

Шунда имом шом намозида Фотиҳа сурасидан кейин “Роббимиз, биз бошлиқларимизга ва катталаримизга итоат қилдик. Лекин улар бизни йўлдан оздирдилар” оятини ўқиди (“Аҳзоб” сураси, 67-оят). Иккинчи ракатда эса Фотиҳа сурасидан кейин “Роббимиз, уларга икки ҳисса азоб бергин ва уларни лаънатлагин!” оятини ўқиди (68-оят).

Шунда амир: “Майли, хоҳлаганингча узун ўқи, хоҳлаган сурангни ўқи, фақат шу икки оятни ўқима”, деди.

arabic.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!