Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳожилар бугун кечқурундан Тошкентга етиб кела бошлайди

738

Бугун, 14 июль куни соат 21:10 да Жидда-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтувчи биринчи авиарейс Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Унда Тошкент шаҳрининг 1-, 2-, 3-, 4-гуруҳ зиёратчилари она-Ватанга қайтадилар. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.

Диний идора рейсларнинг келиш муддатлари ҳақида хабар беришдан ташқари, ҳожиларни кутиб олувчиларга ҳам мурожаат билан чиқди. Ҳожиларни кутиб олгани келадиганлар аэропортга эмас, “Новза” масжидига келишлари керак. 

 “Кутиб олувчилар диққатига! 

Ҳожиларни уйларига кузатиш Тошкент шаҳридаги “Новза” масжидидан амалга оширилади. 

Махсус автобуслар зиёратчиларни Тошкент халқаро аэропортидан “Новза” масжидига етказади.

Эслатиб ўтамиз, эртага 15 июль куни соат 21:10 да Жидда-Тошкент йўналишида Ўзбекистонга қайтувчи 2-авиарейс Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Унда Тошкент шаҳрининг 5, 6, 7, 8-гуруҳ зиёратчилари она-Ватанга қайтадилар.

Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг ҳажини мабрур қилиб, эсон-омон юртимизга келишини насиб айласин!” дейилади Диний идора хабарида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

116 15:55 01.10.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

118 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

216 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

272 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

450 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

513 09:55 01.10.2022
« Орқага