Ҳожиларни кутиб олиш учун (ясатиладиган) безакнинг ҳукми нима?

15.08.2019 11:18 1459

Савол

Ҳожиларнинг келиш вақтида одамлар кўтариб турадиган дарахт шохлари ва шунга ўхшаш нарсалар, белги ва пешёзув (плакатлар) каби илиб қўйиладиган безакларнинг ҳукми нима?


Жавоб

Боғлардаги дарахт шохларининг эгасининг рухсатисиз кесиб олиш ҳаром қилинган, адолатсиз ишдир. Ҳожи ўзи учун ўйлаб топган зийнат эса риёга ишорадир.

Аммо ҳожининг уйидаги кишилар ёки дўстлари у келганидан ва унга Аллоҳ шуни муваффақ этганидан шодланиб қиладиган нарсаларни ҳечқиси йўқ деб умид қиламан.

Имом Бутий роҳимаҳуллоҳ

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси