Таҳлил

Ҳокимнинг ҳақорат ва таҳдидига айрим партиялар ҳам муносабат билдирди

2037

Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Артикходжаевнинг журналистларни ҳақорат ва таҳдид қилгани ҳақидаги аудиохабар ижтимоий тармоқни ларзага солди. 

Мазкур воқеага Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот котиби ҳам алоҳида баёнот берди.

Сайловлар олдидан тарғиботга “шўнғиган” сиёсий партиялар ҳам бирин-кетин ушбу хабарга муносабат билдира бошлади. 

Жумладан, “Адолат” социал-демократик партияси ҳокимнинг ҳақоратли сўзлари ва таҳдиди “инсон ҳуқуқлари ва унинг шаъни, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқларининг бузилиши деб ҳисоблайди” ҳамда “ушбу ҳолатга Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ҳимоявий чора”  кутишини, шунингдек, "ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга нисбатан қонунда белгиланган тартибда қатъий чора кўрилишини сўрайди".

Давлатимиздаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар зудлик билан ушбу аудиоёзув бўйича суриштирув ишларини олиб бориши, воқеа қачон, қаерда, кимлар билан содир бўлганини аниқланиши ҳамда қонунда белгиланган тартибда бошқа чораларни кўриши зарур. 

Аудиоёзувдаги ҳолат ҳақиқатда рўй берган бўлса, демократик ислоҳотларнинг энг муҳим шарти – сўз ва фикр эркинлигига, журналистларга очиқдан-очиқ таҳдид қилиш, “менга ҳамма нарса мумкин”, деб ўйлаш, аввало, халқ ва давлатни менсимаслик, деб баҳоланиши керак”, дейилади Ўзбекистон ХДП баёнотида.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси сайтида бирор муносабат йўқ, аммо партия раҳбари Алишер ҚОДИРОВнинг фейсбукдаги саҳифасида “аудиоёзувнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмагунича ушбу масалада фикр билдиришни тўғри деб ҳисобла”маслигини, бу “бўйича биринчи бўлиб изоҳ ёки баёнот бериш Ж.Ортиқҳўжаев ва хабарнинг муаллифига тегишли” экани борасида пост қолдирди.

Қодиров, шунингдек, жамиятдаги “истеъмол маданиятининг ПИРАМИДА шаклидаги учта даражаси ҳақида” гапириб, “энг кам, жамиятни сиёсий тафаккурини кўрсатадиган қатлам – ахборотни эшитади, текшириб-таҳлил қилади ва муносабат билдиради”, дея катта эҳтимол билан ўзининг, партиясининг “сиёсий ҳушёр"лигини хаспўшлашга уринади.

Тадбиркор ва ишбилармонларни ҳимоясига камарбаста эканини иддао этадиган O‘zLiDeP нинг сайтида эса “бирор гап йўқ”. Эҳтимол ҳокимлигидан кўра тадбиркорлиги билан танилган Артикходжаев мазкур партия аъзосидир, балки бирор жиддийроқ баёнот тайёрланаётгандир улар томонидан.

“Экопартия” сайтида “жимжитлик” ҳукмрон.

Дарвоқе, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий сайтида бу борада бирор бир реакция йўқ, гўёки "Боғдодда ҳаммaёқ тинч..."

Нима бўлгандаям мазкур кўнгилсиз хабар ҳақидаги муносабатлар эътиборга молик. Энг катта ва таъсирчан чора эса мамлакат раҳбари томонидан кўрсатилса, ажабланмаймиз. Чунки Тошкент шаҳар ҳокимининг “ҳақорат ва таҳдиди” бевосита Президентимизнинг инсонийлик сиёсатига тамомила зиддир.

Кўрамиз, кузатамиз...

Абдулазиз Муборак

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Депутатлар Тошкентнинг кенгайишига қарши чиқди

991 15:55 19.09.2020

Сергелида янги халқаро университет қурилади

746 12:40 18.09.2020

Тошкент шаҳри аҳолиси кўпаймоқда

583 09:27 06.09.2020

«Ийк ота» масжиди таъмирдан чиқарилди

340 18:40 03.09.2020

Янги масжид қурилмоқда: савобдан бебаҳра қолманг!

829 11:01 31.08.2020

3 кун давомида Тошкент метросидан фойдаланиш бепул бўлади 

205 08:40 31.08.2020
« Орқага