Хоразмнинг яқин тарихида кузатилмаган воқеа: Талаба Қуръони каримни бир ўтиришда тўлиқ ёддан ўқиб берди

20:38 04.03.2018 4026

3-март куни Урганч шаҳридаги Фахриддин aр-Розий мадрасасининг "Таҳфизул-Қуръон" гуруҳида ўқиётган талаба Абдурраҳмон қори Мамадалиев мусобақага тайёрланиш жараёнида ўттиз (30) пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда (намозга, таомланишга, таҳоратга чиқишлар мустасно) ёддан устозлари Толибжон домла ва Муҳаммадсиддиқ домлаларга луқма олмасдан ўқиб берди. Бу ҳақда мадраса мударриси Неъматулло қори Аминжон эшон маълум қилди.

Мударриснинг қайд этишича, бу ҳақиқатда Хоразмда яқин юз йилни буёғида кузатилмаган ҳолат бўлса ажаб эмас. Сабаби Хоразмнинг қадим Хива мадрасасида ўқиган сўнги талаба Қориларидан Нурулло қори бува Хива хонини олдида ўттиз порани ўқиб берганини дадам билан дуоларини олгани вафотларидан олдин борганимизда (бир сенга қори бувани дуоларини олиб берин деб бундан йигирма беш йилларча олдин, оборгандилар) гапириб берганлар, (100 ёшларга кириб вафот этгандилар) у пайтлари мадрасани тугатиб қори бўлган талабалар хонни олдида устозига ўқиб бериб имтихондан ўтар эканлар.

Ҳа дўстлар Президентимиз ташаббуси билан ўтаётган Қуръон мусобақасига нафақат Хоразмда балки юртимизнинг барча гўшаларида мусобақага тайёрланиб ётган қанчадан қанча йигит -қизлар туну-кун Қуръон ўқиб, юртга баракотлар мўл-кўл ёғилишлигига сабаб бўлишяпти.

Энди бир тасаввур қилиб кўринг, юртимиздаги шу мусобақага тайёрланиб Қуръон ўқиётган минглаган қориларнинг Қуръони сабабидан, юртимизга қанчадан қанча Аллоҳнинг раҳмати ва баракоолари ёғилаётганини, сакийна ва фаришталар тушаётганини, савоблар, яхшиликлар тушаётганини тасаввур қилинг. Ким бир эзгу ишни биринчи бўлиб бошласа, ёки ташаббус қилиб сабабчи бўлса ўша савобли ишни қилганларга қанча савоб берилаётган бўлса, у ишни бошлаб берган ё ташаббус кўрсатган инсонга ҳам ҳеч қандай камайтирилмасдан ўша савобдан номаи аъмолига Аллоҳ таоло савоб ёздирар экан. Илоҳий бундай мусобақалар бардавом бўлаверсин, деб сўзини якунлайди мадраса мударриси Неъматулло қори Аминжон эшон.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё мадрасасининг талабаси бир ўтиришда Қуръони каримни тўлиқ ёддан ўқиб бергани ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг «Таҳфизул Қуръон» кафедраси талабаси Фатҳуллоҳ Дадаев Қуръони каримни 58 кун (салкам 2 ой)да ёдлай олгани ҳақида хабар берган эдик.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!