Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хорижий давлатларда маблағсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига молиявий ёрдам кўрсатилади

422

Бугунги кунда чет давлатларга ишга ёки ўқишга бориб моддий томондан қийналиб қолган Ўзбекистон фуқароларига молиявий ёрдам кўрсатилади. Бу тўғрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати 201-сон қарори билан “Ўзбекистон фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Ушбу низомга кўра, консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган фуқаро яшаш учун маблағларсиз қолганда, муассасага молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин. Консуллик 2 иш кунида фуқародан ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади, аризадаги келтирилган асослар тўғрилигини текширади, унинг хорижда бўлиш шароитларини аниқлайди (сафар мақсади, виза, яшаш шароити).

Ҳужжатларни ўрганиш асосида молиявий ёрдам кўрсатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ва уни Ташқи ишлар вазирлигига тасдиқлаш учун юборади. Вазирлик 1 иш кунида фуқарога ёрдам кўрсатишга оид ҳужжатларни ва хулосани кўриб чиқади ҳамда молиявий ёрдам кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида хат юборади. Хат олганидан сўнг 1 иш кунида муассаса фуқаро билан қарз шартномасини тузади. Озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказади. Ариза рад қилинганда консуллик мансабдор шахси ариза берувчига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади. Қарз олган фуқаро 30 кунда республика бюджетига қарзни қайтаради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистоннинг Афинадаги консуллиги ёпилади, Швецияда элчихона очилади

454 20:30 05.05.2021

Россия билан ҳамкорлик дастури юзасидан Мудофаа вазирлиги баёноти

590 12:30 05.05.2021

АҚШдан гуманитар ёрдам юборилди

325 12:00 05.05.2021

Коронавирусдан касалланганлар сони ортиб бормоқда

594 10:30 05.05.2021

Ўзбекистонликлар ишлаш учун Саудия Арабистонига юборилиши мумкин

848 14:30 04.05.2021

Ўзбекистонда уч ой ичида ЙТҲда вафот этганлар сони айтилди 

392 12:30 04.05.2021
« Орқага