Хорижий қўшинларнинг Афғонистондан олиб чиқилиши бўйича келишиб олинди

09:30 28.01.2019 654

АҚШ ва “Толибон” ҳаракати вакиллари ўртасида Қатар пойтахти Дохада ўтказилган маслаҳатлашувлар ниҳоясида хорижий қўшинларнинг Афғонистондан олиб чиқилиши бўйича келишиб олинди. Бу ҳақд Reuters хабар бермоқда.

Келишув лойиҳасида чет эл қўшинларининг Афғонистонни 18 ой давомида тарк этиши кўзда тутилган. Хорижликлар келишув имзоланганидан кейин кетади.

Айни пайт Афғонистонда 14 минг америкалик ҳарбий бор, улар ҳарбий операциялардан ташқари афғон куч тизимларини учун машғулотлар ўтказади. Бундан ташқари, Афғонистонда НАТОга аъзо бошқа давлатларнинг 16 минг ҳарбий хизматчилари ҳам ҳарбий маслаҳатчи вазифасини бажармоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!