“Ҳорун Яҳё” қўлга олинди

14:30 11.07.2018 7594

Ҳорун Яҳё исми билан ҳам танилган Аднан Октар Истанбул ички ишлар бошқармасининг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди.

“Анадолу” агентлиги хабарида айтилишича, Октар тузган жиноий гуруҳга аъзо бўлишда гумон қилинган 235 кишини ҳам ушлаш учун операциялар ўтказилмоқда.

Жиноий гуруҳ жинсий тажовуз, вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилиш, болаларни олиб қочиш, шантаж, сиёсий ва ҳарбий жосуслик, диний эътиқодни суиистеъмол қилиш, жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш, фирибгарлик ва яна бир қатор жиноятларда айбланмоқда.

62 ёшли Аднан Октар диний мавзудаги бир қатор китоблар муаллифидир, китоблари турли тилларга таржима қилинган. Кўрсатувларини интернет орқали намойиш этиб келган, кўрсатувларидаги ҳаёсизликлар сабаб танқид қилиб келинган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!