Илм

Хотимаси Қуръон бўлган тақдирлар...

1770

Умри давомида Қуръонни ўқиб, ёдлаб, унга амал қилиб ўтганларнинг нафақат жасадига балки тақдирига ҳам Қуръон сингиб кетар экан.

Ҳазратим Абу Бакр Сиддиқнинг ўлим тўшагида айтган сўнгги сўзлари «Мени мусуфлмон ҳолимда вафот этдиргин ва солиҳларга қўшгин» ояти эди. (Юсуф сураси 101 оят)

Ҳазратим Умар розияллоҳу анҳу намозда турганларида Абу Луълуъа алайҳилаъна уларга ханжар тиқди. Ҳазрати Умар йиқилаётганларида «Аллоҳнинг амри белгиланган қадар бўлди» оятини ўқиётгандилар. (Аҳзоб сураси 38 оят)

Ҳазратим Усмон розияллоҳу анҳу Қуръон ўқиб ўтирганларида Ғофиқий ибн Ҳарб қилич билан чопди. Ҳазрати Усмон ўша пайтда «Уларга кишилар: «Албатта, одамлар сизга қарши куч тўпладилар, улардан қўрқинглар», деганда, иймонлари зиёда бўлди ва: «Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил», дедилар.»  оятини тиловат қилар, қонлари хам мусҳафнинг шу саҳифасига сачраган эди. 
(Оли Имрон сураси 173 оят)

Шайҳул ислом ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ умрларини аксар қисмини зиндонда ўтказдилар. Маҳбусликнинг сўнгги йиллари Қуръонни 81 марта хатм қилдилар. Ўқиган сўнгги оятлари эса  «Албатта, тақводорлар жаннату анҳорларда. Сидқ ўриндиқда, қудратли Подшоҳ ҳузуридадирлар» оятлари эди. 
(Қамар сураси 54-55 оятлар)

Аллоҳим биз ғарибларни хам Қуръонни севувчи, ўқувчи, ёд олувчи, унга амал қилувчи ва уни ҳаётига сингдириб, умрини Қуръон билан якунловчилардан қилгин.

Қудратуллоҳ Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Намангандаги ноёб Қуръон қўлёзмаси

1350 09:56 06.07.2020

Алҳамдулиллаҳки, сигирга сиғинмаймиз...

1309 19:30 05.07.2020

"Одамлар учун ҳисоб-китоб онлари яқинлашиб қолди..."

1411 17:30 05.07.2020

«Ҳамма кучни Қуръондан оламиз» 

1030 12:00 05.07.2020

Дуонинг ижобат, ҳожатнинг раво бўлиши

1136 07:00 03.07.2020

Уч пора Қуръон ёдлаган мелиса

6220 11:54 02.07.2020
« Орқага