Таҳлил

"Эрингизнинг кўнглига қаранг, дугонажон!"

6311

Ҳозиргина ахлат челакни юватуриб бир фикр миямга урилди.

Сал қўполроқ ўхшатиш аммо-лекин. Ҳеч ким ўзига олмасин. 

Уйингизда масалан,  кўчага сув сепиш учун ишлатадиган челакдан бемалол сув ичиб ҳам кетаверасиз, тоза хисобланади. Аммо ахлат челакни ҳар қанча геллаб, ишхорлаб ювманг, наздимизда у барибир ахлатга ишлатилади, ичига мусор пакет солсак ҳам. Унга сув тўлдирсангиз, ичидаги сувдан ичмайсиз. 

Шунинг сингари инсонларни ҳам тоифалаб олганмиз. Бу қора ишчи, бу шунчаки дўст, бу олий насаб одам. Кимгадир бош силкиб саломлашсак, бошқа бировга қўл тутамиз..
(Тоза челак, ахлат челак)..

Бу тоифачиликнинг энг ёмони оилада кузатилса-чи? 

Эркак оиладаги аёлига «Уйда ўтирувчи, бола туғувчи, ош овқат  пиширувчи, киримни ювувчи»  деб қараса, аёлнинг уйдаги ва эрининг олдидаги обрўси қай даражада бўлади? 

Йўқ аслида ҳам шундай, бироқ бу эркак томонидан эътироф этиб қаралса, болаларимнинг онаси деб эъзозланса, кўчада тансиқ таом еб келган бўлсада, хотини қилган маставани алқаб ичса, шундагина уйда бояги айтганим - тоифаланиш бўлмайди. 

Меҳр бўлади, муҳаббат бўлади. 

Бунга эса ягона сабабчи Аёлдир!

Эрингиз сиздан нима талаб қилаётганига боқинг. Рўмол ўраганлар ёқадими, рўмол ўранг, қўли ширинларни мақтайдими, овқатга уста бўлинг. Ширин гапирувчиларга тиржайиб қараяптими, сизам ширинсўз бўлинг. У нима талаб қилса «лаббай» ни ўзингиз айтинг. 

Унутманг, дунёнинг бори мулки оёғингиз остида бўлса-да, оила деган мўжазгина қўрғондан ортиқроқ  бахтингиз йўқ. Бир ёмонингиз - эрингиз бўлса-да , у сизни обрўингиз,  вақти келса бошқалардан қизғониб жаҳл қилувчингиз, ярим соат кўринмасангиз бақир чақир қилиб қидирувчингиз, «ўзингча ақллилик қилма» деб қовоқ уйса-да, чизган чизиғингизда юрувчингиз, қариндошингиз йиғин қилса, бўй-бастини кўрсатиб тўрисига ўтувчингиз... боринки «бахшида этдим» деган никоҳ қарорингиздан кейинги борингиз фақат У..!

Шахснинг қадр-қиммати ҳақида

Қолган ташвиш, ғамларингиз жуда майда нарсалар. 

Ёнингизда  турган ҳоҳ энг кичкина, кўримсиз бўлсин, барибир у бахтингиздир. 

(Ҳалиги тоифа масаласига эса қайтмаймиз...)

Мадина Мўминова

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аломат феълли уламо хотини билан жанжаллашиб қолди...

1332 17:00 05.07.2020

Гулдек оилани бузган SMS...

6594 15:30 05.07.2020

«Ҳамма кучни Қуръондан оламиз» 

878 12:00 05.07.2020

Ислом билан шарафланганлар: кореялик Мадина

7512 11:42 27.06.2020

"Куёв – ёвми?"

1980 09:00 26.06.2020

Кир кийимлар

4121 07:00 22.06.2020
« Орқага