«Худди ҳозир телефонга ёпишиб қолганимиздек, Қуръонга боғланиб қолган эдим​...»

16:00 12.02.2019 1205

Бир йигит ҳикоя қилади:

Олдинлари Қуръонни севиб ўқирдим. Худди ҳозир телефонга ёпишиб қолганимиздек Қуръонга боғланиб қолган эдим. Бўш вақтим бўлди дегунча Қуръонни очиб, ўқиб, саҳифаларига тикилиб ўтиришни, хаёл суришни, Аллоҳ билан гаплашгандек Унга муножот этишни яхши кўрардим. Ўшанда кам пул топсам ҳам бутун эҳтиёжларимга етиб ортиб қолар, ота-онам ва ака-укаларим, амма-холаларимга ҳам эҳсон қилиб, сила-и раҳмни бажо етардим.

Кейинчалик бозорга чиқадиган, одамлар билан кўп аралашадиган бўлдим. Секин-секин Қуръондан узоқлашиб аранг ҳафтада бир ўқийдиган, ойда бир зўрға хатм қиладиган ундан кейин эса йилда бир мартагина хатм қилиш даражасига тушиб кетдим.

Олдинлари икки кунда ҳам ўқиб тугатар эдим. Ҳафтада бир хатм қилиш оддий ҳол эди. Ўшанда ҳамма нарсага вақтим етарди. Бахтиёр эдим. Қуръоннинг қанчалик барака ва бахтиёрлик манбаcи эканини ундан узоқлашганда сездим. Ишларим орқага кетиб¸ шунча топсам ҳам қарзга бота бошлаганимдан кейин, ўзи нима бўляпти деб яхшилаб ўйладим. Охири хулосам шу бўлдики, буларнинг ҳаммаси Қуръондан узоқлашиб кетганим сабабли бўлса керак деб ўйладим. Энди¸ яна аста-секин олдинги ҳолатимга қайтишни истайман. Лекин, анча машаққат чекиш керак экан.

 

Фаизиддин МЎМИН

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!