Ҳужжат бўлур, кўргайсиз, бошимдаги рўмолим...

11:40 27.02.2018 2544

Мени тушунинг устоз,
Итоатдаман холос,
Момоларимдан мерос,
Бошимдаги рўмолим.

Сиз чўчиманг еб қўймас,
Ёки сеҳрлаб қўймас,
Оддий мато бомбамас,
Бошимдаги рўмолим.

Сақлар мени гуноҳдан,
Турли шаҳват нигоҳдан,
Қиёматда дўзахдан,
Бошимдаги рўмолим.

Еч деб гуноҳга ботманг,
Ҳар кимга мени сотманг,
Илтимос, юлиб тортманг,
Бошимдаги рўмолим.

Форма деб жар солурсиз,
Дўппи деб бош олурсиз,
Билинг, ўлсам олурсиз,
Бошимдаги рўмолим.

Шайтонни тутиб улфат,
Тузгайсиз турли туҳмат,
Ғариблигимга ҳужжат,
Бошимдаги рўмолим.

Дерсиз, қалб бўлсин тоза,
Бу рўмолинг бемаза,
Урарсиз фақат аза,
Бошимдаги рўмолим.

Сиздаги динга нафрат,
Кофир қилар хижолат,
Сизларга дегум "таббат",
Бошимдаги рўмолим.

Бир кун сиз ҳам ўлгайсиз,
Юзи қаро бўлгайсиз,
Ҳужжат бўлур, кўргайсиз,
Бошимдаги рўмолим.

Сарвар МИРЗО

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!