Ҳукмни фақат Аллоҳ чиқаради

15:20 08.11.2018 803

Тасаввур қилинг сизни суд қилишяпти. 

Ҳамма сизга қарши фақат Судя сизни гуноҳсиз эканингизни билади. Ёки ҳамма сизни айбсиз деб ҳисоблайди-ю, фақат судя айбдор эканингизни билади. Қайси бири муҳимроқ? 

Албатта биргина судянинг хулосаси хамманикидан устун сабаби ҳукмни у чиқаради. Ҳаётда ҳам шундай, одамларнинг гап сўзлари ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Ҳукмни фақат Аллоҳ чиқаради. Одамларнинг сизни яхши деб ўйлаши сизни алдаб қўймасин, Уларнинг сизни ёмон деб ўйлаши ташвишга солмасин. 

Аслида қандай эканингизни биласиз. Аллоҳ эса мутлақ билувчидир.

Қудратуллоҳ АҲМАД

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!