Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳукумат мусулмон ва ҳиндларни бир-бирига қарама-қарши қўймоқда – Рахул Ганди

1139

Ишсизлик ва нарх-наво ошиши оқибатида минглаб ҳиндистонликлар Раҳул Ганди атрофида тўпланди. Ҳиндистон миллий конгресси партияси собиқ етакчиси амалдаги бош вазир Нарендра Модини муаммоларни ечишда лаёқатсизликда айблади.

Ганди бош вазирни йирик бизнесга фойда келтирадиган сиёсат юритишда айблаган.

“Нарендра Моди Конгресс 70 йил нима қилди деган савол берди. менинг жавобим шу: Конгресс 70 йил давомида мамлакатга бу қадар нарх ўсишини кўрсатмаганди”, – деган у Нью-Деҳлидаги чиқишида.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат Бхаратия Джаната партияси мафкурасига таяниб, мусулмон ва ҳиндларни бир-бирига қарама-қарши қўймоқда. Бу эса мамлакатда қўрқув ва нафрат муҳитининг вужудга келишига сабаб бўляпти.

Ганди бензин, дизель, газ ва асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи Моди ҳокимиятга келган йилларда 40-175 фоизга ошганини таъкидлаган. У бош вазирни икки йирик саноатчининг фойдасига ишлаётганини, улардан бири Ҳиндистон портлари, аэропортлари, нефтни қайта ишлаш заводлари, информацион технологиялар ва йирик медиа марказларни бошқараётганини қайд этган.

“Моди иккита Ҳиндистон яратди: бири қашшоқларга қарашли, бу ерда бирорта орзуни амалга ошириб бўлмайди, бошқаси йирик бизнесменларга тегишли мамлакат”, – деган сиёсатчи.

Бунга жавобан Моди ҳукуматидаги молия вазири Нирмала Ситхараман мамлакат иқтисодиёти рецессия жараёнидан узоқда эканини маълум қилган. бундан ташқари, ҳукумат 2014 йилдан буён миллионлаб ҳиндистонликлар ҳаёти фаровонлашганини таъкидлаган.

Осиёда учинчи йирик иқтисодиёт ҳисобланадиган Ҳиндистон иқтисодиёти пандемиядан сўнг ўзини тез суръатларда тикламоқда. Шу билан бирга COVID-19 даврида электрон савдонинг кескин ўсиши ортидан ўрта ва кичик корхоналарнинг йирик корпорациялар билан рақобатлашиши қийинлашди.

Расмий маълумотларга кўра, мамлакат иқтисодиёти апрель-июнь ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13.5 фоизга ошди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

436 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

197 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

293 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1259 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

247 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

791 17:35 28.11.2022
« Орқага