Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хулуси Акар: Греция провокацияларига қарамай, муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдоримиз

477

Грек ҳукуматининг ноконструктив позициясига қарамай, Туркия Анқара ва Афина ўртасидаги келишмовчиликни мулоқот йўли билан ҳал қилиш тарафдори. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар маълум қилди.

“Грециянинг провокацион ҳаракатлари ва кескин риторикасига қарамай, биз улар билан мулоқот каналларининг сақланиб қолишига ҳаракат қиляпмиз. Минтақа барқарорлиги учун тинчликка қўл узатишга тайёрмиз”, – деган у Истанбулдаги SAHA Expo мудофаа кўргазмасида.

Вазир Анқара қўшни давлатлар чегаралари ва суверен ҳуқуқларига ҳурмат билан муносабатда бўлиб келганини таъкидлади.

“Ягона мақсадимиз халқ ва давлат хавфсизлигини таъминлаш. Биз қўшниларимиз суверен ҳуқуқларимизни ҳурмат қилишига умид қиламиз”, – деб қўшимча қилган Акар.

Шу билан бирга мудофаа вазири Туркиянинг муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган ҳаракатлари Грецияда тўғри қабул қилинмаганидан афсусдалигини қайд этган. У айрим грек сиёсатчиларининг “Янги Усмонийлар империяси” атамасидан фойдаланаётганини кескин танқид қилган.

Акар Туркия мудофаа саноатида катта ютуқларга эришганини ва тез орада ўз самолёт ҳамда танкларини ишлаб чиқарадиган давлатлар қаторига киришини таъкидлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия халқаро можароларга туртки берди – эксперт

210 21:34 30.01.2023

Бувижон, мен барибир келаман

624 19:40 30.01.2023

Қуръони карим борасида 25 та ҳақиқат

755 18:40 30.01.2023

Кўнгилли аскарларни Мудофаа вазирлиги таъминлайди

438 17:20 30.01.2023

Washington Post: АҚШ Украинага Абрамс танкларини юборилиши ҳақида маълумот берди

463 16:40 30.01.2023

Покистон масжидида портлаш: ўнлаб киши ҳалок бўлди

432 15:58 30.01.2023
« Орқага