Ислом

Ҳурматдан нафратга

1090

Мусулмон жамиятнинг ўзига хос ҳурматли атамалари бўлади. Барча уни қадрлайди. Уларнинг баъзилари Ислом шиорларининг номлари, баъзилари эса улар кабидир.

Мутафаккирларнинг сўзи бор: ўз номингиз билан номламасангиз бoганаларning ўзи номлайди. Яъни ўз атамаларимиз, қадрли номларимиз, терминларимизни ишлатмасак мустамлакачи империалистларнинг атамаларини ишлатамиз. Кўринишида жуда оддий кўринса-да, аслида Исломий мафкура наздида қабиҳ ҳисобланади. Шу даражада хуникки, унга мисол беришдан ҳам одам чекиниб туради.

Диёрларимиз мустамлака бўлишидан олдинги ва кейинги даврни қиёслайдиган бўлсак, энг ҳурматли атамаларимиз, номларимиз мустамлакадан кейин энг жирканча ёҳуд нафратланиладиган ҳолатга келиб қолди. Бунинг бошида ўша мустамлакачиларимиз тургани барчамизга маълум. Мисол учун, диний олим қадимда мулла дейилган, бу ном энг ҳурматли илми шахсга нисбатан ишлатилган. Китоб муаллифларининг номи мулла Абдураҳмон ёки мулла Абдуллоҳ деб бошланган. Кунимиздаги шайх номи даражасида ҳурматга сазовор бўлган. Мустамлакадан кейин қай даражага тушди, сир эмас. Шахсан сизга ҳей мулла, деса ҳақорат сифатида туйилади. Мулла сўзи ҳурматдан ҳақорат даражасига тушди. Сўфи ҳам, пир ҳам ҳудди шу каби. Бунга ўхшаш мисолларимиз кўп.

Нега айнан жамиятимизнинг бу ҳурматли сўзлари қадрсизлаштирилган. Мақсад у ном эгалариниг қадрини тушириш бўлган. Ўз замонасининг мулласи эди, дейилса кўз ўнгимизда қандоқ гавдаланишидан билиб олсак ҳам бўлаверади.

Хулоса қиладиган бўлсак, бизни мустамлака қилганлар ҳурматли номларни нафратли ёҳуд қадрсиз дарaжага туширган. Бундан асл мақсад ўша ном эгаларининг қадрини йўқга чиқариш бўлган.

Кунимизда

Бугунги кунимизда Исломий илмларда энг катта мартаба қайси деб халқимиздан сўралса, деярли барча ШАЙХ дейди. Сабаби раҳматли устозимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф шайх эдилар, дейди. Шайх деганда кўз олдига беихтиёр камида раҳматли Шайх ҳазратларидек илмли зот келади.

Аммо у кишидан кейин бу улуғ атамамиз ҳам ўзимиз томонимиздан билиб-билмай ерга урила бошланди. Баъзи мисолларни бериб ўтай:

1. Мен шайх эмасман, шейхман, деб мазаҳ қиладиганлар чиқди.

2. Фалон ижтимоий тармоқ шайхи, деб оддий журналистни ҳам кўтар-кўтар қиладиганлар кўпайди.

3. Илмининг савияси ўрта миёна бўлса ҳам, сўзини уқтириш учун номига шайх қўядиганлар чиқиб қолди.

4. Исмидан олдин шайх қўйилмаса, хафа бўладиган одат чиқариб олганлар ҳам бор.

5. Мен қизларнинг шайхиман, дейдиган йигитларимиз бор экан.

6. Ҳар бир фирқа ва тоифа аҳли ўзиниг домласини шайх-шайх деб кўтармоқда. Ваҳоланки домла дейилишга арзимайдиганлари қанча!

Агар шу кетиш бўлса, бир нeча йилда шайх деган атамамизнинг ҳам қадри деярли қолмайди.

Эслатма: бу ерда биргина шайх атамаси мисол сифатида келтирилди. Шайх атамаси ўрнигa бошқа атамаларни қиёс қилишингиз мумкин.

Одил Ҳамид

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Раҳмат сенга коронавирус

1070 22:58 06.04.2020

Ислом умматининг 100 буюк шахси: "Суворий-шоир" - Ал-Каака ибн Амр ат-Тамимий

340 20:00 06.04.2020

Исломда шифохоналарнинг ташкил этилиши

281 19:00 06.04.2020

Қуръон курсида фаррош йигит қори бўлди

1086 17:00 06.04.2020

Рамазонга қандай тайёргарлик кўрилади?

802 06:32 06.04.2020

Ислом хаёл эмас, ҳаёт динидир!

2378 11:55 04.04.2020
« Орқага