Янгиликлар

Хўроз уриштириш мумкинми?

2107

Оқдарё туманидаги «Маҳалла» қишлоғидаги «Хўроз жанги» мусобақаси учун ташкил этилган арена фаолиятига чек қўйилди. Самарқанд вилояти Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят ИИБ тезкор хизмат ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида 1986 йилда туғилган Г.Ж. турмуш ўртоғи С.Б. билан биргаликда ноқонуний равишда хўроз уриштиришга мўлжалланган арена ташкил қилиб, шу ерда ўтадиган жангларни кўриш ва уларда иштирок этиш учун келганлардан 5 минг сўмдан 8 минг сўмгача миқдорда пул олиб келган.

Хўроз уриштириш томошаларига 250 нафар томошабин ташриф буюрган. Бу ҳам етмаганидек, С.Б.нинг ҳовлисида унинг ноқонуний равишда табиий газдан фойдаланиб келгани ҳам аниқланиб белгиланган тартибда ҳужжатлаштирилди.

Вилоят ДСИ томонидан С.Б.нинг ноқонуний чакана савдо билан шуғуллангани ҳам аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси бўйича иш қўзғатилиб 720500 сўмлик товар бойликлари тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Айбдорларга ҳукумат томонидан маъмурий ёки жиноий иш қўзғатилар, жазо ҳам берилар.

Динимиз бу ишга нима дейди?

Тинчлик, муроса дини бўлган Исломда турли ҳайвонларни уриштириш, бу ўйинларга пул тикиб қимор ташкил қилиш ва ҳатто томоша қилиш – тақиқланган, ҳаром ишдир.

Бу ҳақда Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади:

“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайвонларни уриштиришдан қайтардилар” (Имом Термизий ривояти).

“Авнул Маъбуд” китобида бу ҳақида шундай дейилган:
وَوَجْهُ النَّهْيِ أَنَّهُ إِيلَامٌ لِلْحَيَوَانَاتِ، وَإِتْعَابٌ لَهُ بِدُونِ فَائِدَةٍ، بَلْ مُجَرَّدُ عَبَثٍ

“Ҳайвон уриштиришдан ман қилишнинг сабаби – ҳайвонларга ҳеч бир фойдасиз, балки ўйин учун азоб бериш ва қийнашдир”.

Ҳайвонларни уриштиришнинг ҳаромлиги ҳақида Халқаро ислом уюшмаси қошидаги Ислом фиқҳи академиясининг Макка шаҳрида 1987 йил (1408 ҳ. йил Сафар ойида) бўлиб ўтган ўнинчи давра мажлисида қатъий фатво берилди. Ҳайвон уриштиришнинг ҳаромлиги аниқ бўлгандан кейин, ўртага пул қўйиб уриштириш ёки томошабинлар пул билан гаров боғлашларининг ҳам ҳаром иш эканлиги келиб чиқади.

Аллоҳ ислоҳ қилсин!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мушукни қийнаб ўлдирган зобит...

5941 09:25 02.08.2020

Хайрулла Ҳамидов: шер ва йўлбарс

7527 18:00 01.08.2020

Экоблогер: “Ҳайвонот боғини ёпиш керак!”

1216 14:52 30.06.2020

Қуръони каримда зикри келган ҳайвонлар:

2078 13:30 27.05.2020

Итни ўлдириш ҳам оғир гуноҳдир!

2070 02:18 17.05.2020

Ўргатувчини ўлдирган шерни эслайсизми?

11502 12:00 04.05.2020
« Орқага