Ислом

Хуш каломлар: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм»

1100

Аллоҳ таъоло ўз каломи шарифи Қуръонни  “бисмиллаҳ” билан бошлади.

Ундаги ҳар бир сурани “бисмиллаҳ” билан бошлади.

Ўз каломини ўқувчиларга “бисмиллаҳ” билан бошлашга ундади.

Бирон жонлиқ сўювчиларга “бисмиллаҳ”ни айтишга амр қилди.

Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳар бир жоиз иш аввалида “бисмиллаҳ” айтишни таълим бердилар.

У зот: “Ҳар бир иш “бисмиллаҳ” билан бошланмаса, у кесик (чала)дир”, деб марҳамат қилганлар.

Келинг, “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”нинг маъносига тўхталиб ўтсак. У ўзбекчада “Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи ила бошлайман” деган маънони англатади. Ҳар бир мўмин бирон иш қилишдан аввал Аллоҳни эслаши, ҳар бир иш Аллоҳнинг ихтиёри ила бўлишини идрок этиб, ҳар бир амал билан аввало Унинг розилигига эришишни мақсад қилиши лозим. Шунда иншааллоҳ ҳар бир иш ҳам қилувчига, ҳам атрофдагиларга фойдали бўлади. “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”да бежизга Аллоҳнинг икки улуғ сифатини келтирилмади. Балки, Аллоҳ таьолонинг ҳар бир ишда бандаларига меҳрибон эканини кўришимиз мумкин. Аллоҳ таьоло Ўзининг исмини ёд этган бандаларини ҳаргиз ташлаб қўймайди, уларнинг ишига ривож беради, барака ато этади. Шундай экан сиз хам “бисмиллаҳ”ни ўзингизга лозим тутинг.

 

Қудратуллоҳ Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қримда қанча мусулмон бор?

725 16:00 25.05.2020

Исломий ҳайитнинг хусусияти

221 10:50 25.05.2020

Эрон элчиси: Ислом уммати ва Исроил ўртасидаги тўқнашув муқаррар

1352 21:00 22.05.2020

Ким биринчи узр сўраса...

616 14:00 22.05.2020

Исломнинг катта олими оламдан ўтди ёхуд дўстларга ғамгин дил таъзияси

842 13:30 22.05.2020

Фитр садақасини бериш кимларга вожиб?

3308 04:00 20.05.2020
« Орқага