Хабар қилинишича, бир шайх масжидда ваъз ўқир ва ҳозир бўлганларнинг аксарияти бадавийлардан бўлган экан. У ўз мавъизасида: "... агар улар калтакесак инига кирсалар" сўзлари бўлган ҳадисни эслатиб ўтди ва кейин: "Буни Табароний келтирган" деди.
У ерда бўлганлардан бири: "Эй шайх, Табароний калтакесак келтирдими?" – деб сўради.
Шайх: "Йўқ, у ҳадисни келтирган", деди.
Иккинчиси: "Калтакесак иниданми?" – деб савол берди.
Шайх: “Йўқ, биродар. Келтирди дегани, айтди деганидир".
Учинчиси давом этди: "Хўш, калтакесакка нима бўлди?"
Шайх: "Калтакесак - бу мажозан олинган, ўхшатиш", – деди.
Тўртинчисиям ортда қолмай савол қилди: "Яъни, калтакесак Табаронийга тегишли эмасми?"
Шайх: "Йўқ, биродар, Табаронийда ҳеч қанақа калтакесак бўлмаган!"
Бешинчиси сўради: "Яхши, демак Табароний калтакесакни бировдан олганми?"
Шайх жиғибийрони чиқиб ҳайқирди: "Агар сизлар учун яна ваъз ўқиш учун келсам, Аллоҳ менинг жонимни олсин!"
Ёқуб Умар тайёрлади