Янгиликлар

Хушхабар: Дима Қаюм янги халқ кутубхонаси очди (Фото)

1227

Риштонлик “печкачи” номи билан танилган маърифатпарвар блогер Дима Қаюмнинг саъй-ҳаракатлари билан Фарғона вилоятининг Риштон тумани марказий деҳқон бозорида Рошидоний номидаги янги кутубхона иш бошлади. Ҳашар усулида бунёд этилган кутубхона қурилишига бош-қош бўлганлар орасида Ўзбекистоннинг машҳур тижоратчилари, зиёлилари ва оддий халқ вакиллари ҳам бор. 

Кутубхонанинг очилиш маросимида Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо, таниқли ёзувчи Муҳаммад Шариф, ёш шоир Азизбек Анвар ва бошқалар иштирок этишди.

Кутубхона фондида 4000 га яқин турли мавзудаги: тил ўрганишга кўмаклашадиган қўлланмалар, аудиокитоблар, жаҳон адабиёти дурдоналари, ўзбек адабиёти ва болалар учун мўлжалланган китоблар ҳам кутубхона жавонларидан ўрин олган. Шунингдек, китоблар ичида фазилатли шайхимиз, марҳум Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ҳам китоблари анчагина эканлиги қувонарли ҳолдир.

Ушбу зиё маскани халқимизга фойдаси тегадиган, нур тарқатадиган ҳақиқий билим ўчоғи бўлади, деган умиддамиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нега «ҳамма» Дима Қаюмга қарши?!

2189 11:01 18.10.2019

Дима Қаюмга ким ҳужум қилди?

4971 14:12 16.10.2019

Дима Қаюмнинг янги кутубхонасига рамзий ғишт қўйилди

743 09:24 14.10.2019

Ижтимоий тадбиркор Дима Қаюм халққа мурожаат қилди

1816 09:30 09.01.2018
« Орқага