Янгиликлар

Хушхабар! Диний идорадан ажойиб янгилик...

17584

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ажойиб ташаббусга қўл урди. Муфтий ўринбосари И.Иномов имзоси билан вакилликларнинг бош имомлари номига юборилган хабарномада имом-хатибларга ҳар куни пешин намози пайтида жамоатга 5-10 дақиқалик маърифий суҳбатлар ташкил этиш сўралган.

Тавсия этилган масалалар, мавзулар қуйидагилардан иборат:

Исломда ҳанафия мазҳабининг аҳамияти;

Ҳанафий мазҳабида ибодат (таҳорат, намоз) масалаларининг баёни;

Фарздан кейинги суннат намозларининг фазилати;

Масжид фазилати ва жамоатнинг ижтимоий одоблари;

Юзага келаётган ихтилофли масалалар ва уларнинг ечимлари... ҳақида.

Таҳририятдан: Аслида бирор асосли тақиқ бўлмаган мазкур ишларга имом хатибларнинг ундалиши бир қараганда оддий кўринади. Аммо мана шунақа ҳолга тушиб қолганмиз: имомларнинг зиммаларидаги халққа ҳақни етказиш ишига диний идорадан кўрсатма берилишидан ҳам ҳаяжонга тушамиз, қалбимизда умид оловланади. Дафъатан, қонун билан таъқиб қилинаётган бўлса ҳам ўз ишини ташламаётган миссионерлар эсимизга тушади. Шу билан бирга буни ўз ташаббуслари балан амалга ошираётган оз сонли имомларимиз ҳам борлигини адолат юзасидан таъкидлаб қўйишимиз керак.

Диний билимга жудаям жудаям муҳтож бўлган миллатимизга шундай имкон туғилганидан шукроналар айтамиз...

Аллоҳ хайрли ва муборак қилсин...

Диний идорамиздан мана шунга ўхшаш хушхабарлар оқими тўхтамасин илоҳим!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус манзаралари ва сўнгги маълумотлар

872 13:29 06.04.2020

Карантин чоралари кучайтирилди.. Энди катта шаҳарларда велосипед ҳайдаш ҳам тақиқланди

1046 10:13 05.04.2020

ЎЗКОМНАЗОРАТ: Интернет фирибгарлари ўйлаб топган лотореяларга ишонманг!

411 20:30 04.04.2020

Ўзбекистондаги хорижлик талабалар ҳам карантинда

222 19:30 04.04.2020

Ўзбекистонлик ихтирочилардан таклиф: арзон термометр ва махсус шлем

909 18:30 04.04.2020

СCВ: Энди коронавирус беморларининг эпидемиологик маршрути билан танишиш мумкин

857 16:30 04.04.2020
« Орқага