Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Масжидлар

Хушхабар: Мирзаободда янги масжид қурилади

1101

Аввалроқ Сардоба фожиаси натижасида мазкур атрофдаги учта жоме масжидга жиддий зарар етгани ҳақида хабар берган эдик. 

Улар орасида Мирзаобод туманидаги «Ҳазрати Усмон» жомеъ масжиди ҳам бор эди. 1991 йили ҳашар йўли билан қурилган масжид 250-300 намозхонга мўлжалланган. 

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти, islom.uz портали ҳамда Grand ta’lim НТМ жамоаси ушбу масжидни қайтадан қуриб беришга қарор қилибди. “Аллоҳнинг фазли карами ила бу масжидни қайта қуриш шарафига раҳбариятимизнинг бизга билдирган ишончи ила муяссар бўлиб турибмиз.

Масжид қуришдек шарафли вазифани адо этиш Аллоҳ таолонинг улуғ фазлидир. Ана шундай улуғ вазифа зиммамизга юкланар экан, Аллоҳ таолодан ихлос ва тавфиқ сўраб, мухлис халқимиздан хайрли дуолар сўраб, ишга киришамиз” дейилади islom.uz хабарида. 

Тилагимиз, бошқа масжидлар ҳам тезроқ обод бўлсин, намозхонлар ихтиёрига қайтарилсин...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хушхабар: Сирдарёда яна бир масжиднинг қайта қурилиши бошланди

928 20:00 25.03.2020

Янги масжид пойдеворига ғишт қўйилди

3867 11:00 28.11.2019

Жибутида энг катта масжид қурилиши ниҳоясига етди

1394 15:00 26.11.2019

Президент кўрсатмаси билан масжид қайта қурила бошланди

1991 15:00 20.11.2019

Аллоҳнинг байти обод бўлишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

1150 15:00 19.11.2019
« Орқага