Тошкент Ислом институти (Олий маъҳад) қошидаги «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курси ҳақида берилган мақолаларимиз кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Бугун айни курс раҳбари Воҳиджон Муҳиддиновга ҳам боғланиб, айрим саволларимизга жавоб олдик. Дарҳақиқат, халқимизнинг Қуръони каримни ўрганишга бўлган ҳарислиги, муҳаббати туфайли навбат икки йилга қадар чўзилиб кетгани рост.
В.Муҳиддиновнинг билдиришича, «Қуръони карим ва тажвид» фани бўйича пуллик ўқув курсига квота оширилибди. Ҳозирда 60 нафар ўқувчи таълим олаётган бўлса, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг томонидан чиқарилган буйруққа биноан қўшимча яна 60 нафар ўқувчи қабул қилишга кўрсатма берилибди. “Иншааллоҳ, Қурбон ҳайитидан кейин курсларимизга бира тўла 120 нафар ўқувчи дарс олиши мумкин. Бу хушхабарни юртдошларимизга етказишингиздан хурсанд бўламиз...”
Хушхабарлар кўпаяверсин. Зеро, бундай яхши хабарларга жудаям муштоқ эдик.
P.S.: Мазкур ўқув даргоҳидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси бўйича алоҳида репортаж тайёрлаш ниятидамиз.