Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хушхабар: Қуръон курслари очилиши режалаштирилмоқда

8274

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги бир гуруҳ уламолар Андижон вилоятига борган эди. Мазкур сафарнинг мазмуни кўпчиликни қизиқтираётганди.

Устоз Алижон қорининг муфтий ҳазратларининг сўзларига асосланиб маълум қилишича, юртимизда Қуръон мактабларини ташкил этиш режаси ишлаб чиқилмоқда. Андижонга сафарнинг мақсади ҳам шу бўлгани айтилмоқда.

Бундан ташқари “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” ғолиби Йўлдошбек қори Нуриддинов ҳам бу маълумотни тасдиқлаган.

«Баъзи хабарларга кўра, ҳар битта вилоят вакиллигидан тажвиди яхши имом-хатиблар, ноибларнинг рўйхати олинаётган экан» - дейди Йўлдошбек қори Нуриддинов.

Azon.uz жамоаси ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлайди. Чунки одамларга Қуръон илмини ўргатиш ҳар томонлама фақатгина яхшиликка етаклаши шубҳасиз.

Аллоҳ мазкур ишларни хайрли қилсин!

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Турклар Қуръони Каримни япон тилига таржима қилди

298 16:50 20.09.2022

Туркияда ёзги Қуръон курслари якунланди

466 16:25 27.08.2022

«Султон Увайс Қараний» зиёратгоҳидан ўғирлаб кетилган Қуръони Карим мусҳафи топилди

846 10:50 19.08.2022

Қуръонни бир ойда ёд олган қиз

1012 16:55 18.08.2022

«У ҳолда ўзингни ҳайвонлар жумласидан билгин...»

800 19:35 16.08.2022

Кашмирлик хаттот Қуръон Каримнинг 500 метрлик нусхасини яратди 

357 18:15 10.08.2022
« Орқага