Хушхабар! Қуръон ўрганиш курслари расман фаолият бошлайди

14:03 20.04.2018 6478

Аввалроқ «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, 2018 йил апрель ойидан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги муассасаларда фуқароларга муқаддас Қуръони каримни ўргатувчи махсус курслар ташкил қилинади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Мусулмонлар идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида «Араб тили» курслари очилган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!