Хушхабар! Рамазон ойида “Умар ибн Хаттоб” сериали MilliyTV орқали намойиш этилади!

14:31 14.05.2018 6830

“Умар ибн Хаттоб! Ислом осмонида порлаган ёрқин юлдуз. Қалби иймон нурига лиммо-лим тўлган, Ҳақ таолонинг ҳақиқий қули! Унинг муҳаббатида шубҳа, ишончида гумон, қатъият ва жасоратида чегара йўқ!”

Аввал хабар берганимиздек, “Умар ибн Хаттоб” сериалини телевидение орқали намойиш этиш устида иш бошланган эди. Бироқ бир пайтнинг ўзида MilliyTV ва MY5 телеканаллари анонс бергач, айнан қайси телеканал намойиш этаркин деган савол очиқ турганди.

Бугун бизга етиб келган хабарга кўра, MilliyTV бу борадаги барча расмиятчиликларни якунлади ҳамда муборак Рамазон ойида юртдошларимиз мазкур телеканал орқали улуғ саҳоба, амирул мўминин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳаётлари ҳақидаги сериални кўришлари мумкин.

Маълумотларга кўра, сериал ифторлик вақтига яқин, соат 19.00 да эфирга узатилади.

Умид қиламизки, ушбу сериални кўрган барчаларимизнинг қалбимиз нурга тўлсин. Кўрганларимизга, эшитганларимизга амал қилишни Аллоҳ насиб этсин.

Парвардигордан сўраймизки, юртимизда бўлаётган бундай хушхабарлар аримасин. Бу каби ишларнинг бошида турганларнинг барча эзгу ишларида Аллоҳ мададкор бўлсин.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!