Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хушхабар: Саудия Арабистони 2023 йилда зиёратчилар сони ва ёши бўйича тарихий қарор чиқарди

10052

Саудия Арабистони душанба куни Covid -19 билан курашиш учун жорий этилган уч йиллик зиёрат чекловларидан сўнг 2023 йилда Ҳаж зиёратини адо этиши мумкин бўлган зиёратчилар сонига чеклов қўйилмаслигини эълон қилди.

Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ ар-Робиа Риёзда журналистларга ҳозиргача бўлган 65 ёшгача бўлган чекловларга ишора қилиб, ҳаж «пандемиядан олдинги ҳеч қандай ёш чекловларисиз ҳолатга қайтади», деган.

Имкони бор мусулмонлар умрларида камида бир марта қилишлари шарт бўлган Ҳаж ибодати Исломнинг бешинчи устуни бўлиб, шу йилнинг июнь ойида бўлиб ўтиши керак.

2019 йилда ҳажда 2,5 миллионга яқин одам иштирок этди, аммо кейинги йилларда Covid -19 пандемияси бошлангани сабабли уларнинг сони чекланган эди. 

2020 йилда атиги 1000 нафар саудиялик ҳаж амалларини бажарган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 60 минг зиёратчига етказилди.

2022 йилда салкам 900 минг зиёратчи, жумладан, 780 минг нафар хорижлик Ислом динининг энг муқаддас қадамжолари Макка ва Мадинага ташриф буюрди. Ташриф буюрувчилар Covid -19 га қарши эмланишлари ва салбий тест топширишлари керак эди. 

2022 йил октябрь ойида саудиялик аёлларга маҳрамсиз Ҳаж ва Умра зиёратларига боришга рухсат бериш бўйича қарор қабул қилинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия Арабистони келишувининг геосиёсий аҳамияти: АҚШ ўйиндан чиқарилдими?

188 20:30 22.03.2023

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

322 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

392 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

331 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

56 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

263 17:10 22.03.2023
« Орқага