Хушхабар! Ўзбекистонда барча иштирок этиши мумкин бўлган қорилар мусобақаси ўтказилади

19:40 03.12.2017 3424

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов XVIII қорилар мусобақасини мамлакатимизда юқори даражада ўтказиш ва унга пухта тайёргарлик кўриш ҳақида буйруқ чиқарган. Бу ҳақдаги сурат блогер Адҳам Атажонов фейсбукдаги саҳифасида эълон қилинди.

Хабарга илова қилинган суратда 29 ноябрь санаси билан имзоланган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 01А/131- сонли буйруғини кўриш мумкин.

Ҳужжат матнига кўра, XVIII қорилар мусобақаси диний идора тасарруфидаги диний таълим муассасалари (9 та мадраса, Тошкент ислом институти ва Мир араб олий мадрасаси - Azon.uz изоҳи ) ва Тошкент ислом университети талабалари, имом-хатиблар, имом-ноиблар ҳамда Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган юртимиз фуқаролари ўртасида ўтказилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!