Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хушхабар: жоме масжиди фойдаланишга топширилди

1030

Масжид 12 мингдан зиёд аҳолисига хизмат қилади.

Бугун Ўрта Чирчиқ туманидаги “Усмон ота” жоме масжидининг янги биноси очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов иштирок этди.

Маҳалла фаоллари, имом-хатиблар, нуронийлар, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган тадбирда муфтий ҳазратлари пешин намозидан сўнг жамоатга гўзал мавъиза қилиб бердилар.

«Туманимизда масжидлар кўп. Шулардан “Усмон ота” жомеси қадимийларидан. Бу маърифат маскани ўз тарихи давомида тўрт марта қайта қурилган. Маҳаллий аҳолининг маълумотларига кўра, 1930 йилларга қадар ҳозирги ҳудуд атрофида карвон йўли бўлиб, кўплаб йўловчилар шу масжидда ибодат қилишган», — дейди Ўрта Чирчиқ тумани бош имом-хатиби Жамолиддин домла Туронов.

Масжиднинг “Усмон ота” деб аталишига сабаб шуки, қадимда ушбу масканда Усмон ота деган авлиё киши яшаб, ҳудуднинг обод бўлишига жуда катта ҳисса қўшган.

Уч юз кишилик эски масжид биноси намозхонларга торлик қилиб қолган. Шуни инобатга олиб, раҳбарият розилиги билан масжиднинг янги биносини қуришга 2020 йил март ойида киришилган. Икки йилда ҳудудда гўзал жоме барпо этилди.

Янги масжид ертўласи билан қўшиб ҳисоблаганда икки қават бўлиб, бу ерда бир вақтнинг ўзида 2 минг киши намоз ўқиши мумкин. Жоменинг 50 метрлик минораси йўловчилар учун маёқ вазифасини ўтайди. Кутубхона, маъмурият хоналари эса намозхонлар ва меҳмонларнинг маънавиятини ва маърифатини юксалтиришга хизмат қилади.

Янги масжидга мос тарзда 30 кишига мўлжалланган замонавий таҳоратхона ҳам фойдаланишга топширилди.

Маълумот учун, 2021 йилнинг 11 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда фаолият юритаётган масжидлар сони 2101 тага етган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

47 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

205 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

260 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

429 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

488 09:55 01.10.2022

Уколсиз инсулин синовдан ўтмоқда

306 09:30 01.10.2022
« Орқага