Илм

Хушуъ ва хузуъ

1031

Аъуузу биллаҳи минашшайтонир рожийм     

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

“Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир. Улар беҳуда нарсалардан юз ўгиргувчилардир. Улар закотни адо қилгувчилардир” (Мўъминун 1,2,3,4-оятлар)

Муҳтарам азиз биродарлар! Ҳозир мен сизга “Мўъминун” сурасининг бир неча оятларидан келтирдим. Ушбу  оятларда Аллоҳ таоло нажот топгувчи мўъминлар сифатини баён қилиб, агар, ушбу сифатларни ким ўзида жам қилса, ҳақиқий нажотга эришибди, яъни у инсон икки дунё бахтига сазовор бўлади, деб мўъминларга хитоб қилмоқда.

Аллоҳ таоло нажот топгувчи мўъмин банданинг биринчи сифатини баён қилиб: У мўъмин намозида хушуъни ихтиёр қилади, демоқда. Мўъмин кишининг энг аввалги ва зиёда аҳамиятга молик иши, намозларини ўз вақтида адо қилмоғи ҳисобланади. Бу ерда Аллоҳ таоло мўъмин кишининг сифатларидан энг аввалгиси, яъни “Намоздаги хушуъ” сифатини зикр қилмоқда. Қачон ва қаерда намоз сифатлари зикр қилинганда, албатта “хушуъ ва хузуъ” лафзларини тилга олинади. “Хузуъ” лафзининг маъноси: Инсон зоҳирий аъзоларини Аллоҳнинг ҳузурида бўйсундирган ҳолда турмоқлигидир. “Хузуънинг маъноси: Инсон қалбини Аллоҳ таоло тарафига юзлантимоқлигидир.

Шайҳул ислом Муҳаммад Тақий Усмоний “Ислом ва бизнинг ҳаёт тарзимиз” китоби 2-жилд

Акмал Абдураҳмон тажимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бошқа эҳтиёжларга қараганда намоз муҳимроқ

1105 07:40 17.02.2020

Олимни ажнабий мот қилди...

3814 07:20 17.02.2020

Шайх Муҳаммад Тақи Усмоний тортишувлар ҳақида 

0 18:00 03.12.2019

Мунисгина онам

1394 13:35 23.10.2019

Покистон Бош муфтийси Ўзбекистонга ташриф буюрди

1666 14:02 09.07.2019

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ: Нафл ибодатларни кўпайтиринг (Видео)

1083 12:00 29.05.2019
« Орқага