Янгиликлар

Хусийлар Саудия Арабистонидаги аэропортни нишонга олди

2324

Ямандаги исёнчи ҳусийлар Саудия Арабистонининг Абҳа шаҳридаги халқаро аэропортга ракета билан ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалицияга таянган ҳолда хабар тарқатди. 

Ҳусийлар отган ракета Абҳа аэропортининг учиб келиши залига тушган. Ҳодиса натижасида 26 киши яраланган, уларнинг орасида чет элликлар ва болалар, жумладан, уч нафар яманлик ҳам бор. 

Халқаро коалиция вакили Туркий ал-Маликий мазкур ҳодисани ҳарбий жиноят деб атади ва бу «ҳусийлар Эрондан замонавий қуроллар олганининг исботи» эканини таъкидлади. 

Аввалроқ ҳусийлар Саудия Арабистонининг Жизон шаҳридаги аэропортга ҳам ҳужум қилган эди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳусийлар Яман ҳукуматига қарши исён кўтарган бўлиб, бир неча йилдан бери икки ўртада уруш кетяпти. Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция эса бу урушда Яман ҳукуматини қўллаб-қувватлаяпти. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Яман: исёнчи ҳусийлар асирларни озод қиляпти

452 21:30 13.04.2020

Яманда жанглар ҳали ҳам давом этмоқда

403 11:00 10.03.2020

Ҳусийлар Саудия Арабистонига яна ракета билан ҳужум қилди

1037 18:30 21.02.2020

Ҳусийлар охирги етти кунда Саудия томонга нечта ракета отганларини эълон қилдилар

1775 07:30 02.02.2020

Яманга юборилган ёрдамлар талонга учраяпти

447 22:00 07.01.2020

Ҳусийлар ким ўзи? Улар қандай қилиб давлат тепасига келиб қолди?

4448 20:00 23.09.2019
« Орқага