Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Ибн Жавзийнинг нотаниш маййит ҳаққига қилган дуоси

2180

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади: Кунларнинг бирида масжидда ухлаб ётган эдим. Жаноза ўқиш учун бир маййтни олиб келганлар овозидан уйғониб кетдим. Ўзимга ўзим, мен ҳам жаноза ўқийман, сўнг биргалашиб дафнига ҳам қатнашаман, дедим. ( Ибн Жавзий марҳумни танимайди, унинг юзини асло кўрган эмас)

У сўзида давом этади: Одамлар маййитни дафн этгандан кейин ҳаммалари кетиб қолдилар. Мен ёлғиз қолиб, таажжубландим. 

Кейин қабрнинг олдига ўтириб: Эй Раббим, бу инсон ҳузурингга келган бир меҳмон, мен уни танимайман. Агар у меникига келса, танимасам ҳам ҳурматини жойига қўйган бўлардим. Сен эса саховатлиларнинг энг саховатлисисан. Шундай экан, ўзинга келган бу "меҳмонга" қандай эҳтиром кўрсатар экансан-а?! Шундай дедим-у қабристондан чиқиб, масжидга бориб ухладим. Чунки мусофир эдим. 

Тушимда оппоқ кийимли бир кишини кўрдим. У:
— Мен учун Аллоҳга дуо қилган сенмидинг? 
— Сен кимсан?
— Сен қабр олдида ҳаққига дуо қилган одам менман. Аллоҳнинг номига қасамки, мана шу дуойинг сабаб Аллоҳ мени кечирди, деди. 

Эй Аллоҳ! Холис бандаларингдан бизлар учун ҳам сидқидилдан, ихлос билан дуо қиладиган, дуолари ижобат бўладиганлардан насиб қилгин! 
Ўзинг дуоларни ижобат қилгувчисан.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жаҳрий зикр қилишликдаги одоблар

97 15:16 06.03.2021

"Фотиҳа"нинг муҳим бир ояти

246 15:01 06.03.2021

Сенегал: мухолифатчининг ҳибсга олиниши ортидан тўполонлар (фото)

94 14:30 06.03.2021

Маҳр борасида қай даражада маълумотга эгамиз?

205 14:05 06.03.2021

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Мьянма бўйича бир тўхтамга келолмади

131 13:30 06.03.2021

Ҳазрат Навоий ва тасаввуф

114 12:30 06.03.2021
« Орқага