Илм

Ибн Уқайл ва дурлар шодаси

1342

Ибн Уқайл дейди: 
«Бир куни Ҳаж пайти қимматбаҳо дурлар шодасини топиб олдим. Унинг дурлари қизил ип билан шода қилиб тизилган эди. Кейин ўша дурнинг эгаси – бир чолни топиб, унга дурларини бердим. У бу бойлиги топилганининг суюнчисига менга 100 динор бермоқчи бўлди. Мен динорларни олмай, Сурияга кетдим. Сўнг Қуддус зиёратини бажариб, Бағдодга қайта бошладим. Йўлда мен Ҳалаб шаҳрида қийин аҳволда қолиб кетдим. Масжидлардан бирида очлик ва совуқдан қийналиб турганимда, ўша жойнинг одамлари мендан имом бўлишни сўрашди. Мен улар билан намоз ўқидим. 

Сўнг улар мени овқатлантирдилар. Ва: “Бизнинг имомимиз вафот этди, Рамазон ойида бизга имомлик қилгин”, дейишди. Сўнг мени ўлган имомнинг қизига уйлантириб қўйишди. Бир йил ўтди. Ўғлимиз туғилгандан сўнг, аёлим бетоб бўлиб қолди. Бир куни унга қараб туриб, ўша Ҳажда топиб олган дур шодасини унинг қўлида кўриб қолдим. Мен ўша воқеаларни айтиб берганимда хотиним йиғлаб, дер эди: “Аллоҳга қасамки, сен ўша одамсан! Отам тириклигида ҳар доим йиғлаб: “Аллоҳим, қизимга дурларни топиб берган кишига ўхшаган кишини йўлиқтиргин”, деб дуо қиларди. Ва Аллоҳ унинг дуоларини ижобат қилди”, деди».

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони умра зиёратини очишга тайёргарлик кўрмоқда

1318 23:17 02.07.2020

Ҳаж ва Умра савобига эришмоқчимисиз? 

1352 21:00 23.06.2020

Ҳаж ва умра бўйича расмий баёнот

1166 17:27 23.06.2020

Саудия Арабистони: бу йилги ҳаж фақат маҳаллий зиёратчилар учун бўлади

532 06:09 23.06.2020

Қайси давлатлар ҳаж сафарини бекор қилди?

1621 14:00 17.06.2020

Малайзия ҳам бу йил Ҳажни бекор қилди

338 20:00 11.06.2020
« Орқага