«Ибнул кутуб» – китоблар фарзанди номини олган буюк олим 

18:00 22.05.2019 609

Имом Жалолиддин Суютий. Буюк имом, муҳаддис ва муфассир. Оталари аҳли илм бўлган. Бир кун оталари оналарига бир китобни келтиришни буюрдилар. Китобга кетаётиб, тўлғоқ тутиб қолади ва китоблар орасида Жалолиддин туғилади. Шундан имомга "Ибнул кутуб", яъни китоблар фарзанди, лақаби берилган.

Тез ёзиш масаласида катта мўъжиза бўлганлар. Беш юздан кўп китоб ёзганлар ва аксари ҳаётлик чоғларида машҳур бўлган. Икки юз минг ҳадис ёдлаганлар. "Агар бундан кўп ҳадис топганимда, уни ҳам ёдлардим", деганлар.

Ёшлари қирққа етганда фатво ва дарс бериш ишларини тарк этиб, ибодатга узилганлар ва китоблари таҳририга киришганлар.

911-ҳижрий сана, жума тонгида вафот этганлар.

Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг "Усулул ифто" китобларидан
Мубашшир АҲМАД таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!