Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ибодат либоси тушунчасига барҳам берилмоқда

2229

Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунида амалдаги қонунчилик ҳужжатларида «ибодат либоси» тушунчасининг ҳуқуқий таърифи мавжуд эмаслиги сабабли жамоат жойларида ибодат либосида юришга тақиқ Қонундан чиқариб ташланган эди. Аммо «LexUZ» базасидаги «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексда ҳали ҳам «ибодат либоси» масаласи мавжуд.

Жумладан «184(1)-модда. Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари – базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади» дейилган. Бу борада Azon.uz таҳририяти бундан бир ой олдин шу масалани кўтариб чиққанди.

Ҳатто бу масала юзасидан бир неча марта Адлия вазирлигининг тегишли мутахассисларига ҳам мурожаат қилган эди. Лекин бу муаммо энди ўз ечимини топмоқда яъни Қонунчилик палатасидаги партиялар фракциялари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги таҳрирда, янги ном билан кўриб чиқилаётган бир пайтда фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши бўйича белгиланган жазони олиб ташлаш юзасидан янги Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳар 24 сонияда бир киши автоҳалокатда вафот этади – БМТ

378 00:56 04.07.2022

Фарзанднинг ота-она олдидаги бурчлари

381 21:50 03.07.2022

Истинжо қилиш макруҳ бўлган нарсалар

514 21:30 03.07.2022

Чўлоқ қулон

480 20:50 03.07.2022

Қанча бойлигингиз бўлса қурбонлик қилишингиз керак?

1057 20:17 03.07.2022

Мўминнинг қуввати қалбида

235 19:00 03.07.2022
« Орқага