Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ибодатнинг мағзи

1161

Аввало, дуонинг маъносини билиб олайлик. Араб тилида “дуо” сўзи – чақириш, сўраш – маъноларини англатади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

“Эй Расулим! Бандаларим сендан Мени сўрасалар, Мен уларга яқиндурман. Менга дуо қилсалар, дуогўйларнинг дуоларини ижобат қилгайдурман. Ахир, улар ҳам Менинг даъватимга жавоб қилсинлар ва Менга ҳақиқий иймон келтирсинлар, шояд тўғри йўлда юргайлар” деб марҳамат қилади. (Бақара, 186)

 “Роббингизга тазарруъ ила махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас” (Аъроф, 55)

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло мўмин бандаларига дуо қилиш одобларини ўргатмоқда. Дуода тазарруъ – ёлбориш ва махфийлик бўлиши зарурлигини таъкидламоқда.

Худди шу маънода Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларида ҳам ўз ифодасини топган.

Имом Бухорий ва имом Муслим Абу Мусо ал Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда қуйидагилар баён қилинган одамлар баланд овоз билан дуо қилган эдилар, Расулуллоҳ алайҳиссалом “Эй, одамлар, ўзингизга шафқат қилинг, сизлар кар ёки ғайбга дуо қилаётганингиз йўқ. Сиз дуо қилаётган Зот энг яхши эшитувчи ва энг яқин Зотдир” дедилар.

Расулуллоҳ алайҳиссалом “дуо ибодатдир” дедилар ва (Ғофир сурасининг 60- ояти) “ва Роббингиз: “Менга дуо қилинглар, сизни ижобат  қилурман. Албатта, ибодатимдан такаббурлик қиладиганлар тезда жаҳаннамга бўйин эгган ҳолларида кирурлар” оятини қироат қилдилар.

Ушбу ҳадисда келитирилган ояти каримада дуо маъноси ибодат маъноси билан бир хилда ишлатилган. Бинобарин, дуонинг ибодат эканини Аллоҳ таолонинг ўзи бандаларига  билдирмоқда. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларида: “Дуо ибодатнинг мағзидир”, деб марҳамат қилдилар. Бошқа бир ҳадисларида: “Кимга дуо эшиги очилса, унга раҳмат эшиклари очилган бўлади. Аллоҳ таоло бериладиган нарсалар ичида энг маҳбуб бўлгани офиятни сўрашдир”, дедилар”.

Дуо ижобат бўладиган пайтлар

1. Азон ва иқомат ораси, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадиси шарифларида ана шу иккаласи орасида дуо қилишни буюрганлар.

2. Туннинг учдан бири қолганда

3. Саҳар вақтида

4. Арафа куни

5. Жума куни ва кечаси, яъни пайшанба кечаси

6. Ҳайит кечалари

7. Рамазонда кечаси ю кундузи

8. Қуръони каримни ўқиб бўлгандан сўнг

9. Фарз намозлари орқасидан

10. Танҳо ва ҳеч ким бўлмаган жойларда

11. Муборак кечалар: рағойиб, меърож, барот, қадр, ашуро куни

12. Ёмгир ёғаётганда

13. Ражаб ойининг илк кечаси

14. Жуманинг икки хутбаси орасида

Ушбу юқорида зикр қилинган замонларда дуолар шак-шубҳасиз қабул қилингайдир. Пайғамбаримиз алайҳис-салом ҳадиси шарифларида бундай дуоларнинг ижобат бўлишига башорат берганлар.

Ботир НОСИРОВ,

Ховос тумани “Ҳуснобод” жоме масжиди имом-хатиби

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Масжидларда ибодатни очиқ ҳавода адо этиш тавсия қилинди

629 17:21 25.06.2021

Рамазонни кутиб: ҳам ибодат, ҳам табобат...

959 18:10 22.04.2021

Нега ибодат қиламиз?

606 07:00 18.02.2021

Армияда ибодат қилиш мумкинми? 

6799 20:30 11.01.2021

Таҳорат – зоҳирий ва ботиний ибодатдир

1304 14:00 04.08.2020
« Орқага