Янгиликлар

Ичида 52 ўзбекистонлик ёниб кетган автобуснинг эгаси 3 йилга қамалди

345

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сариағаш тумани суди ичида 52 нафар Ўзбекистон фуқароси ёниб кетган автобуснинг эгаси бўлмиш Ордухан Мехтиевни уч йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда informburo.kz хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, қарор ҳали кучга киргани йўқ. Мехтиев носоз автобусдан ноқонуний равишда фойдаланиш бўйича айбдор деб топилган.

2018 йилнинг 18 январида Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятида ҳаракатланаётган автобусда келиб чиққан ёнғин туфайли Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлган эди. Автобуснинг эгаси Ордухан Мехдиев қочиб кетган ва 1 декабрь куни Тошкентда қўлга олинган.

Автобуснинг уч нафар ҳайдовчиси ўтган йилнинг ноябрида беш йилга озодликдан маҳрум қилинган.

УЛАШИНГ:

« Орқага