Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ичкиликнинг зарарлари 

2545

1.  Ичкилик ичгандан иймон нури олинади; 

2.  Аллоҳ таолонинг лаънатига мубтало бўлади; 

3.  Ичкилик ғам ва мусибатларни жалб қилади, ризқни камайтиради. Ичувчининг қиёфаси, сиймоси ўзгаради, гўё бир ҳайвон ҳолига келади; 

4.  Фақат осийларгииа шароб ичадилар. Улар Аллоҳ ва расулига, охират кунига ишонмайдилар; 

5.  Ичкилик инсонни қотиллик, зино ва шу каби ҳар турли гуноҳларга етаклайди; 

6.  Қиёмат кунида жаҳаннам халқига, ичкилик ичган одобсиз аёлларнинг фаржларидан оққан ифлос йиринглар ичирилади; 

7.  Аллоҳ таоло ичувчиларга жаннатни ҳаром қилган; 

8.  Ароқхўр юраги иссиқликдан ёнган ҳолда қайта тирилади; 

9.   Ароқхўрнинг азоби бутга сиғинганларникидек бўлади; 

10.   Аллоҳ таоло ичкилик ичганнинг қирқ кунлик ибодатини қабул қилмайди;

11.  Ичувчи ҳақирдир. Унга дарра урилади, салом берилмайди; 

12.   Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўладилар. Шу ҳолда ўлсалар Аллоҳ таолонинг савоби ва раҳматидан маҳрум қоладилар; 13.  Маст ҳолда ўлса, қабр азобини кўради ва қабрида қон ва йиринг билан азобланади. Бутун яхшиликлардан маҳрум, дунёси қўлидан олинган кишидек бўлиб қолади; 

14.   Маст одам ўз ҳалокатини ўз кўли билан тайёрлайди. Ҳар қандай ичкилик ҳаромдир. Ҳеч бир ичкилик ёки уни қўшиб тайёрланган дори билан даволаниш жоиз эмас, ҳаромдир. Шунга алоҳида эътибор бериш керакки, ичкиликдан бошқа нажосатлар билан даволаниш мумкин ва ҳатто жоиз ҳамдир, аммо ичкилик билан даволанишга йўл йўқ. 

“Ичкилик — иймон заволи” китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ривожланган давлатлар алкогол истеъмоли ортганидан хавотирда

1419 10:55 20.05.2021

ИИБ мансабдори йўловчини босиб кетди

2568 18:30 06.03.2020

Зиёфат пичоқбозлик билан якунланди

1962 14:15 21.02.2020

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ичкиликка қарши фармони

1935 10:40 13.02.2020

Ичкилик шунинг учун ҳаром қилинган

3229 07:30 20.01.2020
« Орқага