Саволим бор...

Идишга пашша тушса нима қилинади?

2101

Савол:

Ассалому алайкум! 

Ижтимоий тармоқда бир ҳадисга кўзим тушди, шу ҳадис саҳиҳми? «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки бирортангизнинг идишига пашша тушиб қолса, унинг ҳаммасини суюқликка ботирсин, сўнгра ташлаб юборсин. Чунки унинг икки қанотининг бирида шифо, бошқасида дард бор», дедилар». Шу ҳақида маълумот берсангиз.


 


Жавоб:

Ваалайкум ассалом вараҳматуллоҳи вабаракотуҳ.

Ҳадиси шарифнинг матни бундай: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки бирортангизнинг идишига пашша тушиб қолса, унинг ҳаммасини суюқликка ботирсин, сўнгра ташлаб юборсин. Чунки унинг икки қанотининг бирида шифо, бошқасида дард бор», дедилар». Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Абу Довуд: «Ва албатта, у (пашша) дард бор қаноти ила ҳимояланади»ни зиёда қилган.

Демак ҳадиси шариф саҳиҳ. 

Аллоҳ янада билувчи.

Мубашшир Аҳмад
 

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага