Янгиликлар

Идлибда энди тинчлик бўладими?

1342

Россия Мудофаа вазирлиги Суриянинг шимоли-ғарбидаги Идлиб шаҳрида ўт очиш тўхтатилганини маълум қилди. Вазирлик баёнотида Туркия билан тузилган келишув доирасида ана шундай қарор қабул қилингани айтилган, бироқ тафсилотларга тўхтаб ўтилмаган. 

8 январь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Россия раҳбари Владимир Путин Истанбулда учрашиб, Сурия ва Ливиядаги вазиятни муҳокама қилган эди. 

Суриянинг Идлибидаги вазият Анқаранинг хавотирига сабаб бўляпти. БМТ маълумотига қараганда, ўтган йилнинг августидан бери ҳудудни 284 минг киши тарк этган.

Қочқинларнинг катта қисми Туркия чегарасига келган. Туркияда шундоқ ҳам 3,5 миллион суриялик қочқин яшайди.  

Мавзуга оид:
Сурияда мактаб биноси ўққа тутилди, яна болалар нобуд бўлди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия мактабларида энди ҳалол таомлар ҳам бўлиши мумкин

124 11:10 20.09.2020

Қирғизистон "Россияга қўшилиш" ҳақидаги иддаога жавоб қайтарди

2183 17:25 18.09.2020

​​​​​​​Россия суриялик жангчиларни Ливияга жўнатмоқчи

367 14:10 09.09.2020

Россия Ташқи ишлар вазири саккиз йилдан сўнг илк бор Сурияга келди

330 19:45 07.09.2020

Хитой Россиянинг Тожикистондаги рақибига айланади...ми?

1286 17:50 07.09.2020

ЕИ ва НАТО Навальний иши бўйича Россияга босимни кучайтиряпти

669 22:00 04.09.2020
« Орқага