Янгиликлар

Идлибда ҳаво ҳужумлари. Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор

573

Сурия армияси ва Россия самолётлари Идлибнинг бир қатор қишлоқларига ҳаво ҳужуми уюштириши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган.

“Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинг маркази” маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар орасида 8 нафар бола ҳам бор.

Ҳукумат армияси охирги бир ҳафтада Россиянинг кўмаги билан Идлибда амалга оширган ҳужумлар туфайли 25 минг киши уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

“Евроньюс” хабарида айтилишича, 2018 йилнинг сентябридан бери Идлибда ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари 1300 нафардан ошди. Тахминан 1 миллион киши яшаш жойларини тарк этди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Ливия Сурия сценарийсига амал қилмайди»

610 13:36 01.07.2020

Сурияликларга 5,5 млрд доллар ваъда қилинди

302 09:41 01.07.2020

Сурияда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи осмонга чиқди

669 10:00 27.06.2020

Сурия: минглаб киши қийноқ қурбонига айланган

1049 12:59 26.06.2020

“АҚШ санкциялар орқали сурияликларни очдан ўлдирмоқчи”

831 07:00 24.06.2020

Сурия: суратларда муҳрланган уруш даҳшати

2077 09:00 20.06.2020
« Орқага