Янгиликлар

Идлибда қон тўкилиши тўхтамаяпти, масжидлар ҳам нишонга олиняпти

1080

Суриянинг Идлиб вилоятида охирги икки ярим ойда Башар Асад армияси, Эрон қўллаётган гуруҳлар ва Россия томонидан амалга оширилган ҳужумларда тинч аҳоли вакилларидан 313 нафари ҳалок бўлган. 

“Анадолу” агентлиги хабарида айтилишича, ўлдирилганлардан 100 нафари болалар бўлган. Бундан ташқари, 1843 киши турли даражада тан жароҳати олган. 

2019 йилнинг ноябридан бери Идлибни 382 мингдан зиёд киши тарк этишга мажбур бўлган. Уларнинг аксари Туркия чегараси яқинида паноҳ топган. 

Авиазарбаларда қочқинлар лагерлари ва ижтимоий аҳамиятга эга объектлар, хусусан, 48 та масжид нишонга олинган. 

Ўтган икки ярим очида амалга оширилган бомбардимонлар 322 миллион долларлик зарар келтирган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Идлиб: ким ким билан урушмоқчи (эмас)?

1117 20:30 22.02.2020

“Идлиблик гўдаклар совуқдан ўляпти”

823 14:20 18.02.2020

Суриялик 1,5 яшар Имон совуқдан нобуд бўлди

1745 18:45 14.02.2020

Идлибда саросима, ҳамма қочяпти

780 18:15 14.02.2020

Туркия ва Сурия уруш арафасидами?

1643 09:40 12.02.2020

“Идлибдаги хунрезликни тўхтатинглар!”

459 16:00 08.02.2020
« Орқага