Янгиликлар

“Идлиблик гўдаклар совуқдан ўляпти”

1082

БМТ “XXI асрнинг мисли кўрилмаган гуманитар фожиаси” юз бермаслиги учун Суриянинг шимоли-ғарбида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди. 

БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Марк Лоукокнинг таъкидлашича, минтақада палапартиш куч қўллаш “янги ва даҳшатли даража”га чиқди. Россия ва Эроннинг қўллови билан Сурия армияси томонидан амалга оширилаётган ҳарбий операция туфайли 900 мингга яқин аҳоли уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. 

Марк Лоукок лагерлар тўлиб кетгани сабабли қочқинлар ташқарида тунашга мажбур бўлаётганини айтди. “Оналар болаларини иситиш учун пластмассаларни ёқяпти. Гўдаклар ва кичик болалар совуқдан ўляпти”, – деди у.

Шунингдек, Лоукок Идлибга берилган зарбалар оқибатида тиббиёт муассасалари, мактаблар, уйлар, масжидлар ва бозорларга зарар етганини маълум қилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БАА Сурияга ёрдам қўлини чўзмоқчи

498 21:30 28.03.2020

Уруш пайти бўшамаган бозорлар кимсасиз бўлиб қолди

849 17:30 27.03.2020

Човушўғли: "Туркия ортиқ қочқинларни қабул қила олмайди"

505 11:00 25.03.2020

Россия АҚШни Сурия нефтини ўғирлашда айблади

766 19:30 23.03.2020

Сурия: Ҳалабга аҳоли қайта бошлади

494 16:00 19.03.2020

ЮНИСЕФ:  Суриядаги 5 миллион бола ёрдамга муҳтож

258 08:00 16.03.2020
« Орқага