Янгиликлар

Идлибликлар учун “шошилинч уйлар” қурилади

360

Туркия Қизил ярим ой жамияти Суриянинг Идлиб вилоятида мушкул вазиятга тушиб қолган аҳоли учун ёрдам қўлини узатишга қарор қилди. 

Жамият тарқатган баёнотда айтилишича, бошпанасидан айрилган ва уйларини тарк этишга мажбур бўлган идлибликлар учун майдони 30 квадрат метрга тенг уйлар қурилади. Бу уйларинг ичида ошхонаси, ваннахонаси ва ҳожатхонаси бўлади. Биринчи босқичда мингта ана шундай “шошилинч уйлар” барпо этилади.  

Маълумотларга қараганда, ўтан йилнинг майидан бери Туркия чегарасига 1 миллионга яқин идлиблик қочиб келган. Эллик минг қочқин айни пайтда очиқ осмон остида кун кечиряпти. 

Туркия Қизил ярим ой жамияти шу пайтгача идлиблик қочқинлар учун 2,5 мингта чодир етказиб берди. Бу чодирлар жами 15 минг кишини сиғдира олади. 

Идлибда қон тўкилиши тўхтамаяпти, масжидлар ҳам нишонга олиняпти
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Суриялик 1,5 яшар Имон совуқдан нобуд бўлди

1411 18:45 14.02.2020

Идлибда саросима, ҳамма қочяпти

626 18:15 14.02.2020

Туркия ва Сурия уруш арафасидами?

1523 09:40 12.02.2020

“Идлибдаги хунрезликни тўхтатинглар!”

353 16:00 08.02.2020

Сурия ҳукумати жангариларга охирги имкониятни берди...

867 18:10 05.02.2020

Юз минглаб аҳоли Идлибни тарк этишга мажбур бўлди

433 17:27 05.02.2020
« Орқага