Аҳли ирфон

Ихлос ҳақиқати

418

Кириш

Ихлоснинг моҳиятини белгилашда руҳий тарбия аҳлининг иборалари одатларига мувофиқ ҳолда турли хил келган. Улардан ҳар бири масаланинг бирор томонига назар қаратган ёки ихлоснинг маъноларидан бир маънога эътибор берган, ёки бошқа лафзлар билан ўзидан бошқанинг сўзларини таъкидлаган.

Устоз Абул Қосим Қушайрий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Рисолатул қушайрия” китобларида бундай деганлар: “Ихлос – тоатда Ҳақ субҳанаҳунинг ёлғиз Ўзини қасд қилиш. Бу нарса шундайки, тоат ила Аллоҳ субҳанаҳуга яқин бўлиш, розилигига эришиш ирода қилинади ва бошқа ҳеч нарса ирода қилинмайди. Банда учун кўзбўямачилик ёки одамлар орасида мақтовга эришиш ёки бандаларнинг мадҳ қилишларини яхши кўриш ёки Аллоҳ таолога яқин бўлишдан бошқа ҳар қандай маъно ихлосга зиддир. Ихлос бу “амални бандаларнинг мулоҳазаларидан поклаш” деб айтса ҳам, тўғри бўлади”. Яна айтиш мумкинки, ихлос – бу шахслар мулоҳазасидан амалларни асраш.

Жунайд раҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Ихлос бу Аллоҳ ва банда орасидаги сирдир. Уни фаришта билмайдики ёзиб қўйса, шайтон билмайдики бузиб юборса, ҳою ҳавас оғдириб юборса”.

Шу масалада Қушайрий раҳимаҳуллоҳ ўз санадлари ила Рабб таолодан ривоят қилган ҳадиси қудсийлари бор: “Ихлос сиримдан бўлган бир сирдир. Уни бандаларимдан кимга муҳаббат қилсам, унинг қалбига ишониб топшираман”.

Абу Усмон айтганлар: “Ихлос бандалар кўришини унутиб, назарни доимо Холиқнинг фазлига қаратишдир”.

Ҳузайфа ал Маръаший: “Ихлос банданинг феъллари зоҳир ва ботинда бир хил бўлишидир”, деганлар.

Бир олимдан ихлос ҳақида сўралганда у: “Амалингга Аллоҳдан бошқани гувоҳ қилмаслигинг ихлосдир”, деган экан.

Зуннун раҳимаҳуллоҳ айтган эканлар: “Уч нарса ихлос аломатларидандир:

1. Омманинг мақташи ва ёмонлаши бир хил кўрилиши.   

2. Амалларда амалларни кўришни унутиш.

3. Охиратда амал савобни тақозо қилишини унутиш”.

Саҳл ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ: “Ихлосли кишигина риё ҳақиқатини билади”, деган эканлар.

"Ният ва ихлос" китобидан

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дўсту биродарларга нима дейиш керак?

1425 08:20 10.01.2020

Ниятнинг аҳамияти ва ихлоснинг татбиқ қилиниши (Ният ва ихлос)

778 18:00 01.11.2019

Ихлос қаердан келади?

1174 23:05 04.10.2019

Нафсни енгишнинг йўллари

1272 23:05 03.10.2019

«Аллоҳга сидқидил бўлди, Аллоҳ уни тасдиқлади»

1311 14:50 01.10.2019

Ихлос аҳли билан улфат бўлиш

484 23:05 27.09.2019
« Орқага