Ихлос холис бўлган тавҳиднинг самараларидандир (Ният ва ихлос)

22:05 09.07.2019 325

Бу маънодаги ихлос олий ва буюк Аллоҳга бўлган комил тавҳиднинг меваларидан бир мева бўлиб — Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилиб, ўзидангина ёрдам сўрашдир. Ушбу ихлос ҳақида “Китоб очувчиси”, “Қуръон онаси” бўлган сурада барча айбу нуқсонлардан пок Зот бундай марҳамат қилади: Сенгагина ибодат қиламиз ва сендангина ёрдам сўраймиз” (Фотиҳа сураси, 5-оят). Ушбу сўзлар ила мусулмон киши Роббисига ҳар куни намозларида камида ўн етти марта муножот қилади.

Банда мана шу комил ихлос ила ҳар қандай тутқунликдан халос бўлади ва Аллоҳдан бошқага ибодат қилиш ҳисобланган дийнору дирҳам, аёллар, қадаҳлар, зийнат, ташқи қўриниш, мартаба, мансаб, ғариза ва одат кучи бўлган дунёга ибодат қилишнинг турли кўринишларидан озод бўлади. Аллоҳ ўзининг Расулига буюрганидек банда бўлади: “Сен: намозим, ибодатларим ҳаёт ва мамотим оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳгадир. Унинг шериги йўқдир. Шунга буюрилганман ва мен аввалги мусулмонларданман”, деб айт” (Аъроф сураси, 162-163-оятлар).

Шайх Юсуф Қарзовийнинг "Ният ва ихлос" китоби

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!