Аҳли ирфон

Ихлос қаердан келади?

1598

Аллоҳга дуо қилиш ва У Зотдан ёрдам сўраш

Ихлосни қўлловчи амалларнинг барчасига қувват бериб турувчи ва Аллоҳ йўлидаги бандага суянчиқ бўлувчи нарса, бу – ишларининг барчасида Аллоҳдан дуо қилиб ёрдам сўрашдир. Ёрдам ва тавфиқ ёлғиз Унинг Ўзидан, барча ишлар Унгагина қайтади. Аллоҳ бизларни намозларимизда доимо: “Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендангина ёрдам сўраймиз” (Фотиҳа 5) дейишга буюрган. Ибодатни ва ёрдам сўрашни фақатгина Аллоҳга қилиш, бошқа бирорта нарсага ибодат қилмаслик, ундан ёрдам сўрамаслик тавҳиднинг ҳақиқатидир. Саҳиҳ ҳадисда: “Аллоҳдан ёрдам сўра, ожизлик қилма!” дейилган.

Дуо мўминнинг қуроли ва Аллоҳ инсонга унинг талаблари ва ҳожатлари раво бўлиши учун буюрган руҳий сабаблардан бир сабабдир.

Инсоннинг моддий асбоблари ожизлик қилганда, қудрати ожизлик қилганда, иродаси бўшлик қилганда унинг олдида карамли Аллоҳнинг эшигидан бошқа эшик бўлмайди. У ўша эшикни дуо ила қоқади, Аллоҳдан Унинг фазлини сўрайди. Зеро Аллоҳ дуоларни ижобат этувчи Зотдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуоларини унутмайлик: “Аллоҳим! Сенга билган нарсамизда ширк келтириб қўйишимиздан паноҳ сўраймиз ва билмаган нарсамизда ширк келтириб қўйишимиздан истиғфор айтамиз”.

Шайх Юсуф Қарзовийнинг "Ният ва ихлос" китоби

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Рамазонга қандай тайёргарлик кўрилади?

1844 06:32 06.04.2020

Дўсту биродарларга нима дейиш керак?

1656 08:20 10.01.2020

Ниятнинг аҳамияти ва ихлоснинг татбиқ қилиниши (Ният ва ихлос)

1032 18:00 01.11.2019

Нафсни енгишнинг йўллари

1556 23:05 03.10.2019

«Аллоҳга сидқидил бўлди, Аллоҳ уни тасдиқлади»

1711 14:50 01.10.2019
« Орқага